Янгиликлар

not found

Конгода болаларни маймун чечагига қарши эмлаш учун Япон вакцинаси қўлланилади

Яқин кунларда ҳафтада Япониядан Конгога маймун чечагига қарши вакцинанинг биринчи партиялари келади. Жами уч миллион доза юборилиши режалаштирилиган. Ушбу вакцинадан болаларни эмлашда фойдаланилади. Конгода шу пайтгача ушбу касалликка заиф бўлган болаларда қўллаш мумкин бўлган бирорта вакцина йўқ эди. Сентябр ойида Япония LC16m8 вакцинасини ўз миллий заҳираларидан тақдим этишга тайёрлигини маълум қилган эди. Ушбу вакцина KM Biologics томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, маймун чечагига қарши ўз самарасини кўрсатди. Бироқ, юридик масалалар туфайли вакцинани топшириш кечиктирилди. Aйни пайтда барча тўсиқлар бартараф этилган ва кейинги ҳафтада япон вакцинаси Конгога етиб келади. Бу янгиликни Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича Aфрика маркази бош директори Жан Касайя журналистларга маълум қилди. Вакцина олиш касаллик тарқалишини тўхтатиш бўйича навбатдаги чора бўлади. Сўнгги маълумотларига кўра, Конгодаги маймун чечаги билан тасдиқланган 10533 ҳолатнинг 44% дан ортиғи 15 ёшгача бўлган болаларда қайд этилган. Бифуркацион игна (15 укол) ёрдамида киритиладиган LC16m8 вакцинасини беш ёшгача бўлган болалар олади, деди Касайя.

  • 16 Декабрь, 15:50
  • Батафсил
not found

2024 йил сарҳисоби. Қонунчилик

2024 йил ҳам якунланиб бормоқда. Йил давомида соғлиқни сақлаш соҳасида кўплаб қонунлар, ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Компания матбуот хизмати томонидан ойлар кесимида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар хронологияси тузиб чиқилди ва тақдим этиб борилади. Январь 10.01.2024 йил. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарор билан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қуйидагилар киритилди: ▪️ун; ▪️шакар; ▪️дори воситалари ва тиббий хизматлар. Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилиши белгиланди. 10.01.2024 йил. Давлатимиз раҳбарининг “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра: — ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади; — 2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинди; — 2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (GSP)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади. 22.01.2024 йил. "Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида давлат муассасаси шаклида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилди. Лойиҳа офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгиланди, жумладан: ????давлат тиббий суғуртаси тизимини ва давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш; ????тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини такомиллаштириш; ????давлат харидлари самараси ва шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш; ????санитария қоида ва нормаларини замонавий талаблар асосида янгилаш. 23.01.2024 йил. “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, ➖2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини _улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар _ Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади; ➖2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини_ чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар, ➖2026 йил 1 январга қадар бошқа дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим; ➖2024 йил 1 июлдан бошлаб, янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар_ мажбурий равишда “Зарур сақлаш амалиёти - GSP” талабларига мувофиқ ташкил этилади; ➖ 2026 йил 1 январдан бошлаб GSP талабларига мувофиқлик бўйича сертификатга эга бўлмаган божхона омборлари ва эркин омборларда дори воситаларини сақлаш тақиқланиши белгилаб қўйилди.

  • 16 Декабрь, 12:50
  • Батафсил
not found

Сунъий интеллект олимларга ичак яллиғланишини даволаш учун молекула яратишга ёрдам берди

Гонконгнинг Insilico Medicine биотехнология компанияси ичак яллиғланиш касалликлари билан курашиш учун экспериментал молекула ишлаб чиқилганини эълон қилди. Олимларнинг фикрича, сунъий интеллектдан фойдаланиш иш вақтини бир неча йилдан 12 ойгача қисқартиришга ёрдам берди. Ичак яллиғланиш касалликлари иккита нозологик шаклни ўз ичига олади: ярали колит ёки носпецифик ярали колит (йўғон ичак яраси) ва Крон касаллиги. Улар асосан меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамларда учрайди, ҳаёт сифатини оғир аломатлар билан ёмонлаштиради - қорин оғриғи, ичак ҳаракати билан боғлиқ муаммолар, вазн йўқотиш ва иш қобилиятини йўқотиш. Компания маълумотларига кўра, сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқилган молекула клиникадан олдинги синовларда ҳайвонларнинг ичак тўсиғи функциясини тиклаш қобилиятини кўрсатди. Ишлаб чиқувчилар ушбу молекулага асосланган препарат мавжуд аналогларга қараганда камроқ ён таъсирга эга бўлишига ишонишмоқда. Маълумотларга кўра генератив кимё учун Chemistry42 сунъий интеллект платформасидан фойдаланиб, компания фақат ичакда ишлайдиган молекулани ишлаб чиқишга муваффақ бўлган. Препарат қон оқимига кирмайди, бу эса ножўя таъсирларни камайтиради. Сунъий интеллект технологиялари туфайли компания молекулани ишлаб чиқишдан бошлаб клиникадан олдинги синов учун номзод қилиб кўрсатишгача бўлган бутун жараённи 12 ойдан камроқ вақт ичида якунлай олди, бу жараён одатда бир неча йил давом этарди. Insilico Medicine 2025 йил бошида клиник синовларнинг биринчи босқичи натижаларини тақдим этишни режалаштирмоқда.

  • 16 Декабрь, 09:53
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech