Янгиликлар

not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қадоқлаб сотиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ ходимлари томонидан 1994 ҳамда 1997 йилда туғилган икки нафар шахс йирик миқдорда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қадоқлаб, сўнг Тошкент шаҳрида «закладка» усулида тарқатиш билан шуғулланаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот олинди. Маълумот асосида ушбу икки нафар шахслар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, уларнинг ёнида 300 дона Прегабалин ва 8 дона Тропикамид кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Тадбир давом эттирилиб, қўлга олинган шахслардан бирининг яшаш манзилидан тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган ва қадоқлаш учун сақлаб келинаётган дори воситалари, флаконлар, бўш капсулалар, электрон тарозилар ҳамда дори воситаларини қадоқлаш мақсадида турли аралаштириш мосламалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Шунингдек қўлга олинган шахсга тегишли «Спарк» русумли, автомашина юкхонасида: - 12 дона кир ювиш кукуни қадоғига яширилган 36 килограмм ва елим идишда 1,5 килограмм Прегабалин; - 2 700 дона қадоқланган Прегабалин дори воситалари ва бўш капсулалари борлиги аниқланди. Ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбир давомида чакана нархи 35 млрд 692 млн сўмлик жами 42 кг 806 грамм кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 9 Август, 11:52
  • Батафсил
not found

Bayer йил бошидан бери 3200 нафар ходимни қисқартирди

Bayer кенг кўламли реструктуризация доирасида 2024 йил бошидан бери 3200 нафар ходимни қисқартирди, операцион харажатларни камайтириш учун ишдан бўшатишларни 2025 йилгача давом эттиришни режалаштирмоқда. Компания 2024 йилда даромаднинг бироз ўсиши ва EBITDA пасайишини кўрсатиб, Монсантони сотиб олиш билан боғлиқ молиявий қийинчиликларни бошдан кечиришда давом этмоқда. Германиянинг Bayer концерни кенг кўламли реструктуризация доирасида 2024 йил бошидан буён 3200 нафар ходимни қисқартирди. Бу ҳақда компания II чорак ва жорий йилнинг дастлабки 6 ойи учун молиявий ҳисоботида маълум қилди. 2022 йил охирида Bayer ходимларининг умумий сони 101 369 кишини ташкил этган бўлса, энди у қарийб 96,500 кишига камайди.  Ходимларни қисқартириш ўтган йилнинг июнь ойида компанияга раҳбарлик қилган Bayer раҳбари Билл Андерсон томонидан жорий этилган "Динамик қўшма эгалик" дастури доирасида амалга оширилмоқда. Унинг асосий мақсади бюрократияни камайтиришдир.

  • 8 Август, 15:02
  • Батафсил
not found

Cемизликни даволаш учун Wegovy дори воситасининг сотуви кескин пасайди

"Novo Nordisk" компанияси йил якуни бўйича прогноз қилинган фойда пасайгани ҳақида маълум қилди. Иккинчи чоракда тана вазнини камайтириш учун машҳур бўлган Wegovy дори воситасининг сотуви кутилган кўрсаткичларга эришмади. Инвесторлар бу Eli Lilly томонидан рақобатнинг кучайиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Сотув ҳажмининг пасайиши ҳақидаги хабар бозорга биринчи бўлиб семизликни даволаш учун янги дори воситаси билан чиққан Novo компаниясининг узоқ муддатли муваффақиятлари якунини англатади. Бутун вақт давомида компаниянинг қиймати 500 миллиард АҚШ долларидан ошди. Натижада, Novo Nordisk Европанинг энг қиммат компаниялари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. 2021 йил июнь ойида Wegovy чиққанидан бери Novo акциялари тахминан 230% га кўтарилди. Бироқ ҳозир уларнинг нархи 7,7 фоизга ва кейин яна 5,8 фоизга тушди. Сўнгги икки йил ичида бу SТОХХ 600 биржа индекси иштирокчилари ўртасида акцияларнинг кунлик пасайишининг энг муҳим ҳолатларидан биридир. "Novo" молиявий директори Карстен Мунк Кнудсен "Wеgovy" инновацион препарати билан боғлиқ вазиятнинг ўзгаришига таъсирчан бўлган фонд бозорининг бундай муносабатига ажабланмади. Иккинчи чоракдаги фойда компанияларнинг умидларини оқламади. "Novo"нинг акциядори бўлган "Union Investment" компаниясининг инвестиция портфели менежери Маркус Маннснинг сўзларига кўра, сўнгги уч ойдаги кўрсаткичлар "ўтган йилги юқори сотувлар ва фойдадан кескин фарқ қилди."  

  • 8 Август, 11:39
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech