Янгиликлар

not found

Совунми ёки антисептик: Қай биридан фойдаланиш афзалроқ?

Кун давомида, кўчада ва жамоат жойларида кўп одамлар билан алоқа қиламиз, турли хил нарсаларга тегамиз. Натижада зарарли вируслар ва бактериялар қўл терисига келиб тушади. Агар, шу кир қўллар билан овқат ейилса, ёки кўзлар ишқаланса, вируслар ва бактериялар организмга тушиб, турли касалликларга сабаб бўлади. Шунинг учун қўл гигиенасига катта аҳамият бериш лозим. Совуннинг афзалликлари ва камчиликлари: • мунтазам фойдаланиш мумкин; • кучли ва қаттиқ кирларни яхши тозалайди; • микроб, вирус ва ҳоказоларни ўлдиради ва ювиб юборади; • антибактериал совундан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш аллергия ва тери микрофлорасининг бузилишига олиб келиши мумкин (шунинг учун оддий совунни ишлатган маъқулроқ); • ҳар доим ҳам қўлни совун билан ювиш имконияти бўлавермайди (кўчада ёки сув йўқ жойда). Антисептикдан фойдаланишнинг афзалликлари ва камчиликлари қуйидагилар: • микроб, вирус ва замбуруғларни ўлдиради; • қулай (ўзи билан олиб юриш мумкин); • кучли кирларни тозаламайди; • аллергик реакцияни чақириши мумкин; • ҳаддан ташқари фойдаланилганда терининг таъсирчанлигини ошишига ва қуришига олиб келади; • патоген микроблардан ташқари, терининг ўз микрофлорасини ҳам ўлдириши мумкин. Кўриниб турибдики, мунтазам фойдаланиш учун кўпроқ совун мос келади, антисептикдан эса кунига бир ёки икки марта фойдаланиш тавсия этилади. Антибактериал воситалардан уйда, ёки кундалик ҳаётда эмас, балки касалхонада ёки эпидемия ва касалликлар авж олган вақтда фойдаланиш афзал. Агар қўлларни совун билан ювиш имконияти бўлмаса, албатта, антисептиклардан фойдаланганингиз маъқул. Муҳими қўлимизни тез-тез ювиш, антисептик билан зарарлантириш кабилар юқумли касалликларни тарқалишини олдини олади. Ву жараёнларни доимо бажариш саломатлик мезонидир.

  • 7 Январь, 17:41
  • Батафсил
not found

Қўшма Штатларда парранда гриппидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

AҚШда H5N1 парранда гриппидан биринчи ўлим ҳолати Луизианада қайд этилди. Бу ҳақда душанба куни маҳаллий соғлиқни сақлаш департаменти хабар берди. "Луизиана соғлиқни сақлаш департаменти Қўшма Штатларда H5N1 (парранда гриппи) билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати ҳақида хабар берди," - дейилади вазирлик баёнотида. Унда, шунингдек, бемор штат касалхонасида ётгани ва 65 ёшдан ошганлиги қайд этилган. "Ўзингизни ва оилангизни H5N1 дан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули - бу вирус манбаларидан қочиш, яъни парранда гриппи билан касалланган ёки юқиши мумкин бўлган ёввойи қушлар ва бошқа ҳайвонларга яқинлашмасликдир," - деб маслаҳат беради Луизиана соғлиқни сақлаш департаменти. Парранда гриппи биринчи марта AҚШда 2022-йил январ ойида Жанубий Каролина штатидаги ёввойи қушларда аниқланган, ўша йилнинг июль ойида эса вирус Калифорнияда қайд этилган. 2024-йил март ойида Техас ва Канзас штатларида сигирларда инфекция ҳолатлари қайд этилган эди. Шундан сўнг, Aмериканинг 10 штатида одамлар орасида 66 та ҳолат тасдиқланган. Парранда гриппи - A турдаги грипп вируси штаммлари келтириб чиқарадиган юқумли касаллик. Касаллик бутун дунё бўйлаб тарқалган, ёввойи қушларнинг кўплаб турлари инфекцияни ташийди, аммо баъзиларида, шу жумладан уй ҳайвонларида ҳам касаллик ривожланиб, одамга юқиши мумкин.

  • 7 Январь, 14:45
  • Батафсил
not found

Ўзбекистон ақл даражаси рейтингида юқорилади

Мамлакат IQ даражасини аниқлаш бўйича рейтингдаги 127 давлат ичида 69-ўринни эгаллади. Халқаро IQ реестри дунёнинг турли мамлакатларидаги ўртача IQ (Intelligence quotient, интеллект коэффициенти – инсон ақл даражасининг миқдорий баҳоси) маълумотларини эълон қилди. Биринчи ўрин 107,43 балл билан Хитойга насиб этган бўлса, Ўзбекистон 96,98 балл билан рўйхатдаги 127 давлат ичида 69-ўринни эгаллади. Дунё бўйича ўртача IQ 100 баллни ташкил қилади. Рейтинг муаллифлари таъкидлашича, тадқиқот 2024 йилда ушбу сайтда бир хил тестдан ўтган бутун дунё бўйлаб 1,4 млн киши маълумотларига асосланган. Баъзи мамлакатлар маълумотлар йўқлиги сабабли киритилмаган. Рейтинг ҳар йили 1 январда янгиланади. «Мамлакатлар бўйича ўртача IQ Шарқий Осиёда юқорироқ. Ўртачага яқин - Европа, Ғарбий Осиё, Океания, Шимолий Америка ва Шимолий Африкада. Марказий ва Жанубий Африка ҳамда Лотин Америкасида ўртачадан паст», дейилади хабарда. Қайд этилишича, тест синовида Ўзбекистондан 8986 киши иштирок этган. Ўтган йили бу кўрсаткич 94,81 баллга тенг эди, бу йил 2,17 га ошган. Кучли учликка Хитой (107,43), Эрон (106,63) ва Жанубий Корея (106,57) кирди. Габон 85,56 балл билан сўнгги ўринни эгаллади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 66-ўринда (97,27), Қирғизистон 84-ўринда (95,0), Тожикистон 96-ўринда (93,75), Туркманистон ҳақида маълумот йўқ. Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, мамлакатдаги ўртача IQ миқдорига қуйидагилар таъсир қилади: - Юқумли касалликлар: 2010 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, юқумли касалликлар даражаси юқори бўлган мамлакатларда одатда IQ миқдори паст бўлган аҳоли яшайди. Ушбу касалликлар когнитив ривожланишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Африка юқумли касалликлардан энг кўп зарар кўрган қитъадир. - Овқатланиш одатлари: 2025 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, яхши овқатланиш одатига эга бўлган болалар бошқа болаларга қараганда юқори IQ миқдорига эга. - Интеллектуал фаолият: 2022 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, мунтазам равишда шахмат ўйнаш болаларнинг IQ даражасини ошириши мумкин. 1962 йилдаги яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, икки тилда сўзлашадиган болалар фақат бир тилда гапирадиган болаларга қараганда IQ тестида юқори балл олган. - Генетика: 2013 йилда мингдан ортиқ эгизаклар иштирокида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, IQ 50-80 фоиз генетика билан белгиланади. Хулоса қилинишича, соғлом овқатланиш одатларини тарғиб қилувчи ва ўз фуқароларини интеллектуал рағбатлантирувчи фаолият билан шуғулланишга ундайдиган, соғлиқни сақлаш тизими яхши ривожланган мамлакатларда ўртача IQ даражаси юқори бўлган аҳоли яшайди.

  • 7 Январь, 11:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech