Янгиликлар

not found

Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган  турларидан бири ва эрта босқичларда олдини олиш ва даволаш мумкин.  Ҳозир дунё бўйича тахминан 3,5 миллиард одам шундай хасталиклардан азият чекмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, дунё бўйлаб 2 миллиард одамнинг доимий тишларида, 514 миллион боланинг эса сут тишларида кариес бор. Бунинг асосий сабаби, аввало, тиш парваришига эътиборсизлик билан, шунингдек, организмда фторнинг этарли эмаслиги, шакарга бой арзон озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпайиши ва маҳаллий даражада бирламчи стоматологик ёрдамнинг чекланганлиги билан боғлиқ.  Периодонтал касаллик (милк касаллиги)  Периодонтал касаллик тишларни ўраб турган ва қўллаб-қувватлайдиган тўқималарга таъсир қилади. Периодонтал касалликнинг белгилари қон кетиши ёки милкнинг шишиши (гингивит), оғриқ ва баъзи ҳолларда оғиздан ёмон ҳид келиши. Касалликнинг янада оғир шаклларида милк  тишлардан ва тишларни қўллаб-қувватловчи суякдан узоқлашиши мумкин, бу эса тишларнинг бўшишиши ва баъзи ҳолларда тушишига олиб келиши мумкин.   Ҳисоб-китобларга кўра, оғир периодонтал касаллик билан дунё аҳолисининг 19 фоизи азият чекади, бу 1 миллиарддан ортиқ ҳолатни ташкил қилади. Периодонтал касалликнинг асосий сабаби оғиз бўшлиғи гигенасига эътиборсиз ва тамаки истеъмолидир.  Эдентулизм (тишларнинг тўлиқ тушиши)  Тишларнинг тушиши одатда оғиз бўшлиғининг узоқ муддатли касалликлари, асосан ривожланган тиш кариеси ва оғир периодонтал касалликнинг якуний натижасидир, аммо тиш шикастланиши ва бошқалар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бутун дунё бўйлаб 20 ва ундан катта ёшдаги одамларнинг 7 фоизи эдентулизмдан азият кечади.  60 ёш ва ундан катта ёшдаги гуруҳларда бу ҳолат 23% ни ташкил қилади. Тишларнинг тушиши психологик травма, ижтимоий муаммолар ва функционал чекловларга олиб келиши мумкин.  Оғиз бўшлиғининг онкологик касалликлари  Оғиз бўшлиғининг онкологик касалликлари  лаб саратони, оғизнинг бошқа жойлари ва орофаренкс саратонини ўз ичига олади ва биргаликда дунёдаги энг кенг тарқалган саратон касалликлари орасида 13-ўринни эгаллайди.  2020 йилда лаб ва оғиз бўшлиғи саратони билан касалланишнинг глобал даражаси 377 713 янги ҳолат ва 177 757 ўлимни ташкил этди. Оғиз бўшлиғининг онкологик касалликлари эркаклар ва кекса одамларда тез-тез ривожланади, эркакларда ўлим даражаси аёлларга қараганда юқори ва уларнинг пайдо бўлиш частотаси кўп жиҳатдан ижтимоий-иқтисодий шароитларга боғлиқ. Оғиз бўшлиғи саратонининг асосий сабаблари орасида тамаки ва спиртли ичимликлардан фойдаланиш киради.  Тиш жароҳати Тиш жароҳати — бу тиш, оғиз ва оғиз бўшлиғининг шикастланиши. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард одам ушбу муаммодан азият чекмоқда ва 12 ёшгача бўлган болалар орасида унинг тарқалиши 20% ни ташкил қилади. Тиш жароҳатларига  масалан, хавфли ўйин майдончалари жиҳозлари, хавфли хатти-ҳаракатлар, йўл-транспорт ҳодисалари ва зўравонлик сабаб бўлиши мумкин. Тиш жароҳатларини даволаш қиммат ва кўп вақт талаб этади ва ҳатто тишларнинг йўқолишига, юз нуқсонларига, психологик ривожланишга ва ҳаёт сифатига олиб келиши мумкин.  Хавф омиллари  Оғиз бўшлиғи касалликлари ва патологияларининг аксарияти  юрак-қон томир, саратон, сурункали нафас олиш касалликлари ва диабетни келтириб чиқариши мумкин. ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, миллионлаб инсонлар оғиз бўшлиғи саломатлигини таъминлаш билан боғлиқ тиббий хизматлардан фойдалана олмайди. Чунки уларнинг нархи сезиларли даражада қиммат.  Шу боис ташкилот бу борада ҳукуматларни тегишли чораларни ишлаб чиқиш ва профилактика, диагностика ҳамда даволаш қамровини оширишга чақирди.  Хусусан, ЖССТ томонидан оғиз бўшлиғи саломатлиги масалаларига бағишлаб илк бор ташкил этилган глобал йиғилишда 110 дан ортиқ мамлакатлар делегациялари томонидан 2030 йилгача мўлжалланган Оғиз бўшлиғи саломатлиги бўйича қўшма декларация тасдиқланиши кутилмоқда.  Олдини олиш  - шакар улушини камайтириш ва рациондаги мева ва сабзавотлар улушини ошириш орқали мувозанатли овқатланишни таъминлаш ва турли хил ичимликлардан воз кечиб сувдан кўпроқ фойдаланиш;  -тамаки маҳсулотларининг барча турларини чекишни тўхтатиш; - спиртли ичимликларни истеъмол қилишни камайтириш; - Юз жароҳатлари хавфини камайтириш учун спорт ўйинлари,  велосипед ва мототцикл ҳайдашда ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тарғиб қилиш. Тиш кариесининг олдини олишда организмга етарли миқдорда фторидни қабул қилиш муҳим роль ўйнайди. Фторидли тиш пастаси (1000-1500 ппм) ёрдамида кунига икки марта тишларни ювиш оғиз бўшлиғи саломатлигида муҳим рол ўйнайди.

  • 29 Ноябрь, 12:00
  • Батафсил
not found

ЖССТ давомли шовқинни инсон саломатлиги учун яширин таҳдид деб атади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тадқиқотчилари 85 дБ (десибел) дан юқори саккиз соатлик давомли шовқин юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларининг патологияларини қўзғатиши, шунингдек, мия ва эшитиш органлари ўртасидаги алоқани бузиши мумкинлигини аниқлади. Натижалар The Lancet илмий журналида чоп этилди. Шовқиннинг кучайиши ҳавонинг ифлосланиши каби атроф-муҳитга ҳалокатли таъсир кўрсатиш шаклларидан бири сифатида тан олинган. Нашрнинг қайд этишича, тадқиқотчилар шовқинни ҳаво орқали тарқаладиган ва инсон эшитишлари доипазонидаги тебранишлар деб таърифлайди. Қабул қилинадиган даражадан ошиб кетадиган, айниқса узоқ вақт давомида таъсир қиладиган баланд товушлар соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради. Улар тиннитус - мия ва эшитиш органлари ўртасидаги алоқани бузилишига олиб келиши мумкин. Оғир ҳолатларда эшитишнинг тўлиқ йўқолишига олиб келади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Европада катта ёшлиларнинг ҳар еттитасидан бири тиннитусдан азият чекади. Эшитиш билан боғлиқ муаммолардан ташқари, шовқиннинг баландлиги юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларига таъсир қилади. Кучли товушлар туфайли уйқу бузилиши стресс, асаб тизими билан боғлиқ муаммолар ва иммунитетнинг заифлашишига олиб келиши мумкин, бу сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади. Олимлар соғликка салбий таъсирларни камайтириш учун шаҳарлардаги шовқин даражасини пасайтириш ва уйқу шароитларини яхшилашга кўпроқ эътибор беришга чақирмоқда.

  • 29 Ноябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж қандай аниқланади?

 Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш “Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ 3 босқичда аниқланади. 1-босқичда даволаш-профилактика муассасасининг врачи тасдиқланган номдаги дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига мувофиқ белгиланган даврда беморларни таъминлаш учун зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари, шунингдек тиббиёт буюмларига ҳисоблаб чиқади ҳамда муассасада доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади. 2-босқичда даволаш-профилактика муассасасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси режалаштирилаётган йил учун даволаш-профилактика муассасаси бўйича эҳтиёжни умумлаштиради, таҳлил қилади ва йиғма эҳтиёжни тасдиқлайди. Тасдиқланган эҳтиёжни  Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади. 3-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси даволаш-профилактика муассасаларининг ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиб, тегишли ҳудуднинг уларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини шакллантиради ва тасдиқлайди. Тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига республиканинг йиллик эҳтиёжини шакллантириш учун юборилади. Республиканинг йиллик эҳтиёжи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси мажлисида шакллантирилади, унга тузатишлар киритилади ва тасдиқланади. Кейин эса Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича республика комиссиясига топширилади. Дорихоналар ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни товарнинг номенклатура бўйича қолган миқдорини ҳисобга олиш, электрон базага киритилган рецептларни ва товар чекларини ҳисобга олиш асосида унинг ҳақиқатдан сотилгани ҳақидаги маълумотлар бўйича аниқлайди. Агар электрон маълумотлар базаси мавжуд бўлмаса, дорихоналар ходимлари ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари тўғрисидаги ахборотни бундай дори воситаларини бериш ҳақидаги маълумотлардан товар чекларига қараб олади. Ушбу маълумотлар асосида ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг дорихоналарда муомалада бўлиши тўғрисидаги ҳисобот шакллантирилади.

  • 28 Ноябрь, 14:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech