Новости

not found

ССВ: “Quramax Medical” томонидан юртимизга олиб кирилган барча дори воситалари сотуви тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов юртимизда “Quramax” дори воситалари сотилишини тўхтатиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан ўтказилган “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг чуқурлаштирилган сифат назорат натижаларига кўра, ушбу препаратлар норматив ҳужжатда кўрсатилган таркибга номувофиқлиги аниқланган. Хусусан, уларнинг айрим серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги маълум бўлди. Шуни инобатга олган ҳолда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотуви тўхтатилди. Айни пайтда бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари ходимлари ўзига бириктирилган барча хонадонларда фаол патронаж ишларини олиб бормоқда. Бунда, уйма-уй юрган ҳолда “Хонадон дори қутиси”ни шахсан назоратдан ўтказиш, муддати ўтган препаратлар, сақлаш қоидалари бузилган ҳамда “Quramax Medical” компаниясининг барча дори воситаларини қабул қилмаслик ва истеъмолдан чиқариш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

  • 4 Января, 17:33
  • Подробнее
not found

Ўзбекистонга келтирилган салкам 60 минг қути “Док-1 Макс” сиропи назорат остида сақланмоқда

Маълум бўлишича, “Док-1 Макс” дори воситаси Ўзбекистон бозорига 2012 йилдан кириб келган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев. –Мутахассисларнинг маълум қилишича, мазкур дори воситасининг шу давр мобайнида ножўя таъсири бўлмаган. Фақатгина бир партиясида бундай ножўя таъсир кузатилган. Амалдаги тартибларга кўра дори воситасини эркин муомалага чиқаришда дори воситасининг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ҳамда олиб кирилаётган дориларнинг ҳар бир серияси учун мувофиқлик сертификатлари божхона органларига тақдим қилинади. Шундан сўнггина дори воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. “Док-1 Макс” дори воситаси сақланаётган божхона омборида мазкур дорининг жорий йил декабрь ойида келтирилган 3 та партияси, яъни салкам 60 минг қутиси қатъий назорат остида сақланмоқда. Шунингдек, илгари келтирилиб, эркин муомалага чиқарилиши лозим бўлган яна 2 та партиядаги ушбу дори воситаси ҳам ушлаб турилибди. Божхона органлари томонидан салбий ҳолатлар кузатилган илк кунларданоқ дори воситасини эркин муомалага чиқармаслик учун барча чоралар кўрилган ва ҳозирда қатъий назорат остида. Маълумот ўрнида, республикамиз божхоначилари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 719 та божхона қонунбузилиш ҳолатларида қиймати 24,4 миллиард сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйди. Мазкур дори воситалари сифатсиз ва давлат рўйхатидан ўтказилмагани учун ҳамда ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя этилмагани учун олиб қўйилган.

  • 4 Января, 13:49
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech