Янгиликлар

not found

Жарроҳ TikTokдаги саҳифаси туфайли лицензиясидан айрилди

У ижтимоий тармоқларда Dr.Roxy тахаллуси остида ТikTokда операцияларни жонли трансляция қилгани учун машҳур бўлди. Aммо пластик жарроҳ доктор Грав охир-оқибат тиббий лицензиясидан маҳрум бўлди. Шу йилнинг ёзида Огайо штати Тиббиёт кенгаши Кетрин Роксан Гравни тиббий стандартларга жавоб бермагани учун икки марта танбеҳ бериб, лицензиясини бутунлай бекор қилди. Комиссия, шунингдек, тиббий муолажаларни жонли эфирга узатиш орқали Грав ўз беморларини ҳаётини хавф остига қўйганини аниқлади. TikTokда 825 минг обуначига эга бўлган жарроҳ нафақат ўз муолажаларини жонли эфирга узатди, балки операциялар давомида камера орқали томошабинлар билан суҳбатлашди ва уларнинг саволларига жавоб берди. Бундай ҳолатлардан бирида Грав липосакция, бразилча белдан пастки қисмини кўтариш ва терини таранглаштириш амалиётини бажараётгани жонли эфирга узатилди. Ушбу "эфир" дан бир ҳафта ўтмай, унинг ҳамшираси бу беморни тез ёрдам бўлимига юборишга мажбур бўлди, чунки беморда қорин бўшлиғида ҳаво йиғилганлиги ва жигар энсефалопатияси аниқланган. Кейинчалик жарроҳлар унда ичак тешилиши ва жиддий бактериал инфекция борлигини аниқладилар. Натижада, аёл ўлик тўқималарни олиб ташлаш, қорин бўшлиғи операцияси ва терини пайвандлаш операцияларини ўтказиш учун бир нечта процедураларни ўтказишга мажбур бўлди. Узоқ давом этган текширувлардан сўнг тиббий комиссия беморларнинг ҳаётини ўзгартирган "бепарволик" туфайли Грав лицензиясини бекор қилишни тавсия қилди. Гравенинг сўзларига кўра, у ўқитувчиликдан завқлангани ва “тиббиётдан ташқаридаги одамларга косметик жарроҳлик ҳақида тушунча беришни” ҳоҳлагани учун ўз видеоларини ижтимоий тармоқларда тарқатган. Aксарият шифокорлар ижтимоий тармоқлардан Гравга ўхшаб номақбул тарзда фойдаланмасалар-да, Х (собиқ Тwиттер) дан Facebook, Instagram ва TikTokгача бўлган платформалардаги муҳокамаларда қатнашиш шифокорлар учун хавфли ишдир. Medscape нинг янги ҳисоботи шуни кўрсатадики, шифокорлар доимо ўз ҳамкасблари томонидан ижтимоий тармоқлардан нопрофессионал ва этика қоидаларига риоя қилмасдан фойдаланаётганига гувоҳ бўлишади.

  • 12 Октябрь, 09:01
  • Батафсил
not found

Янги Наманган туманида қалбаки дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Ш. ўз уйида яширин цех ташкил этиб, “Пирацетам” дори воситасини қиммат нархларда ўтказиш мақсадида “Панавир” номи остида қайта қадоқлаб ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, текширув давомида 672 қути “Пирацетам”, 299 қути “Панавир” номи туширилган дори воситаси ҳамда 12 750 дона ёрлиқ ва 2 550 дона дори воситаси ўрови учун махсус қути ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 11 Октябрь, 15:03
  • Батафсил
not found

Roche диабетик дистрессни енгиллаштирадиган мобил иловани ишлаб чиқди

Маълумотларга кўра, 1 ва 2-тоифа диабет билан оғриган беморларнинг тахминан 35 фоизида диабетик дистресс даражаси юқори. Диабетик дистресс — бу умидсизлик, тушкунлик ва чарчоқ ҳисси билан бирга келадиган ўзига хос ҳиссий реакция. Бу ҳар доим ҳам патология эмас, лекин агар у юқори даражада кузатилса, унга айланиши мумкин. Бундан ташқари, диабетик дистресс даволанишнинг муваффақиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Рақамли соғлиқни сақлаш воситалари диабетик дистрессни бир неча усуллар билан енгиллаштириши мумкин: глюкоза даражасини кузатиш ва клиник маълумотларни шарҳлашни осонлаштириш, шифокор билан мотивацион алоқани таъминлаш ва мақсад кўрсаткичларига эришишда ижобий қўллаб-қувватлдаш. Шундай воситалардан бири Роче компаниясига тегишли mySugr иловаси. Ушбу дастурнинг про версияси яқинда 400 га яқин беморни қамраб олган клиник синовда текширилд. Синовда 1-тоифа, 2-тоифа, шунингдек ҳомиладор бўлган қандли диабет билан касалланган беморлар қамраб олинди. Иштирокчилардан кунлик қондаги глюкоза миқдорини ўлчаш ва натижаларни иловага киритиш сўралган. Иштирокчиларнинг аҳволини баҳолаш учун одатда диабет билан оғриган беморларда депрессив бузилишлар динамикасини баҳолаш учун қўлланиладиган PAID (Problem Areas in Diabetes Scale-Qandli diabet muammoli hududlar shkalasi ) диагностик шкаласи қўлланилди. Илова клиник тадқиқот ва ундан кейинги 12 ҳафталик кузатувда қандли диабет билан оғриган беморларда психологик ҳолатини яхшиланишини кўрсатди (гарчи у гликемик назоратни яхшиламаган бўлса ҳам). Тадқиқотчилар беморларнинг иловадан қониқиш даражаси юқори эканлигини қайд этишди, чунки ундан синов кунларининг 93 фоизида кўрсатмаларга мувофиқ фойдаланилди.

  • 11 Октябрь, 12:11
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech