Янгиликлар

not found

Дунё фармацевтика бозори янгиликлари

Amgen компанияси дунёдаги блокбастерлардан бири, ревматоид артритга қарши "Humira" препаратининг биоўхшашини ишлаб чиқаришни эълон қилди. Европа дори воситалари регулятори коронавирус билан касалланган катта ёшли беморларни даволаш учун ишлаб чиқилган Amerika Merck компаниясининг Lagevrio (савдо номи) препаратини рўйхатдан ўтказишни тавсия этмади. Бунинг сабаби, препаратнинг кислород ёрдамига муҳтож бўлмаган беморларнинг аҳволини енгиллаштиришга қодир эмаслиги. Pfizer саратон касаллигини даволаш учун дориларни ишлаб чиқишга ихтисослашган биотехнология компанияси Seagenни сотиб олиши мумкин. Томонлар харид бўйича музокаралар олиб бормоқда, дастлабки қиймати тахминан 30 миллиард долларни ташкил этади. Bayer Roche Pharmaceuticals компаниясининг собиқ раҳбари Билл Aндерсонни компания раҳбари этиб тайинлади. Aндерсон жорий йилнинг 1 июнидан ўз вазифасини бажаришга киришади. Компаниянинг амалдаги бош директори Вернер Бауманн май ойи охирида нафақага чиқади. Pfizerнинг умумий савдоси 2023 йилда 30 фоизга камайиб, 67-71 миллиард долларгача тушиши мумкин. Пасайишнинг сабаби - COVID дори маҳсулотларини истеъмол қилишнинг камайиши. Aмерика фармацевтика компанияси Merck & Co.нинг 2022 йилдаги соф фойдаси 11 фоизга ошиб, 14,52 миллиард долларга етди. Бир марталик омилларни ҳисобга олмаганда даромад 39 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 7,48 долларни ташкил этди. Компаниянинг йиллик даромади 22 фоизга ошиб, 59,3 миллиард долларни ташкил қилди. Тахминан ярим аср давомида Британиянинг Glaxo фармацевтика компанияси ошқозон яраси ва куйиш учун дори бўлган Zantac саратонга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги далилларни яшириб келган. Ҳиндистоннинг Сонипат шаҳри суди Maiden Pharmaceuticals маҳаллий фармацевтика компаниясининг икки ходими - унинг асосчиси Н. К. Гоэл ва техник директор М. К. Шармага ҳукм чиқарди. Улар сифатсиз дори воситаларини дунёнинг турли мамлакатларига экспорт қилганликлари учун 2,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

  • 10 Март, 12:14
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда давлат хизматчилари асосан қандай касалликларга чалиниши маълум қилинди

6 минг нафарга яқин давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамдаа ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган жами 5 744 нафар давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишди. Хизматчилар 10 дан ортиқ турдаги бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббиёт ходимларининг хулосаларига кўра, ҳокимлик ходимлари ўртасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди. Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар юборилди, жараён давом этмоқда.

  • 9 Март, 16:29
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech