Янгиликлар

not found

"Чирчиқ” полигонида давлат бошқарув органлари масъуллари иштирокида йиғин бўлиб ўтмоқда

Мудофаа вазирлигига қарашли Чирчиқ умумқўшин полигонида давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимяти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарлари иштирокида йиғин бошланди. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси Ривожлантириш ва инвестиция директори Баҳодир Машарипов ҳам мазкур ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда. Йиғин давомида вазир ўринбосарлари, агентлик ва инспексия, қўмита ва бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари қўшинлар кундалик фаолияти билан танишган ҳолда, мамлакат мудофаасини ташкиллаштириш доирасида юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлигини ошириш учун бевосита ҳарбий хизмат муҳитида бўладилар. Мазкур йиғин орқали давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини жанговар тайёргарлик фанлари бўйича назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш йўли билан аввал олинган ҳарбий кўникмаларини қайта тиклаш (шакллантириш) ва такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудий мудофаа ва фуқароларни ҳимоя қилишни ўрганиш (ўзлаштириш), маънавий-ахлоқий ва маънавий-руҳий сифатларини ривожлантириш, давлат ҳарбий қурилиш ишларида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, даҳлдорлик ҳисларини ошириш мақсад қилинган. Таъкидлаш керакки, бир неча кун давом етадиган машғулотларда давлат бошқарув органлари вакиллари жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича таҳлилий маълумотлар, Қуролли Кучларни ривожлантиришда ҳарбий-маъмурий секторларнинг фаолияти ва мамлакат армиясининг қудрати билан яқиндан танишади. Шунингдек, йиғин иштирокчилари алоқа, тактик-тиббий, ҳарбий спорт ҳамда отиш тайёргарликларидан ўтиб, ўзларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлайди. Оператив, сафарбарлик, ахлоқий-руҳий, тактик тайёргарликлардан ўтиш орқали замонавий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлардан атрофлича бохабар бўлиб боради.

  • 8 Ноябрь, 15:07
  • Батафсил
not found

ЖССТ: Пандемия даврида туберкулёздан ўлим кўрсаткичлари ошган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, коронавирус пандемияси даврида дунёда туберкулёздан ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган. Хусусан, 2020-2022 йилларда сил хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони аввалги йилларга нисбатан 500 минг нафарга кўпайган.  Ўз навбатида, касалланиш ҳолатлари ҳам ортган. Масалан, 2021 йилда жаҳон бўйича 10,3 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган бўлса, ўтган йили 10,6 миллион одамда сил хасталиги аниқланган. Рўйхатга олинган беморлардан 7,5 миллион нафари биринчи марта туберкулёзга чалинганлардир. Бу — 1995 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич.  2022 йилда сил касаллиги тахминан 1,3 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган.  Ўтган йили дунё бўйлаб касалланиш ҳолатларининг 87 фоизи 30 та давлат ҳиссасига тўғри келган бўлиб, сил касаллиги билан касалланганлар умумий сонининг учдан икки қисми саккизта давлатда - Ҳиндистон (27 фоиз), Индонезия (10 фоиз), Хитой (7,1 фоиз), Филиппин (7 фоиз), Покистон (5,7 фоиз), Нигерия (4,5 фоиз). %), Бангладеш (3,6%) ва Конго Демократик Республикаси (3%) қайд этилган.

  • 8 Ноябрь, 11:50
  • Батафсил
not found

2011-йилдан буён ножўя таъсирлар юзасидан 5 мингдан ортиқ хабарлар ўрганилган

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-ноябр санасидан бутун жаҳонда дори воситаларининг ножўя таъсирлари ҳақида хабар бериш муҳимлиги тўғрисида ҳабардорликни ошириш мақсадида, #MedSafetyWeek-2023 глобал кампанияси ўтказилмоқда. Мазкур тадбирларда дори воситаларини назорат қилувчи 85 дан ортиқ агентликлар ва бир қанча нодавлат ташкилотлар фаол иштирок этмоқда. Маълумот учун, #MedSafetyWeek-2023 ҳафталиги – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг дори воситаларининг халқаро мониторинги маркази билан ҳамкорлик қиладиган Uppsala (UMC)нинг мониторинг маркази томонидан ҳар йили ўтказиб келинади. Кампания ЖССТ ва дори воситаларини бошқарувчи органлар халқаро коалицияси(ICMRA) аъзолари томонидан қўллаб қувватланади. “Ким хабар бериши мумкин?” мавзусига бағишланган бу йилги компанияда эътибор ножўя таъсирлар ҳақида хабар беришдаги ҳар бир бемор, шифокор, тиббиёт ҳамшираси ва фармацевтнинг асосий ролига қаратилган бўлиб, бундан кўзланган мақсад дори воситаларини хавфсиз қўлланилишига ёрдам беришдир. Таъкидлаш жоиз, аҳолини дори воситалари билан боғлиқ зарарлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора – тадбирларни белгилаш мақсадида, Марказга келиб тушган барча ҳисоботлар пухта баҳоланади ва ўрганилади. Жумладан, 2011 йилдан буён ножўя таъсирлар юзасидан келиб тушган беш мингдан ортиқ хабарлар синчковлик билан ўрганилган бўлиб, бунда беморлар, уларни парвариш қилувчи шахслар ва тиббиёт ходимлар муҳим ўрин тутган. Дори воситаларининг ножуя таъсирлари ҳақидаги хабарларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасига юборишингиз мумкин.

  • 8 Ноябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech