Янгиликлар

not found

Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича Комиссия таркибига ўзгартиришлар киритилди

“2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент фармони (ПФ-168, 12.10.2023 й.) қабул қилинди. Унга кўра,  2024 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини ижобий клиник синовлар натижалари, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда сертификатлаш жараёнлари асосида 10 йилгача бўлган муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади. Шунингдек, ПФ-55-сон Фармони 4-иловаси -Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича Комиссия таркибига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Комиссия таркибида "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси Бошқарув раиси Умида Салихбаева ҳам бор.

  • 19 Октябрь, 15:00
  • Батафсил
not found

Яна бир ҳинд ишлаб чиқарувчиси дориси муомаладан чиқарилмоқда

Бунга Ҳиндистондаги TerDoz Farma Prayvit Limited компаниясига тегишли заводни текшириш пайтида ишлаб чиқаришда аниқланган камчиликлар сабаб бўлди. Украина Дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни назорат қилиш давлат хизматининг буйруги билан (9314-001.1/002.0/17-23) AНД талабларига мос келмаслиги сабабли Ҳиндистоннинг TerDoz Farma Prayvit Limited компанияси томонидан ишлаб чиқарилган кимётерапияда қўлланиладиган Карбоплатин дори воситасини сотиш, сақлаш ва ишлатиш тақиқланди. TerDoz Farma Prayvit Limited (Ҳиндистон) ишлаб чиқариш майдонини текшириш чоғида аниқланган жиддий қоидабузарликлар сабаб ушбу дори воситалари муомаладан олиб ташланиши керак дейилади буйруқда. Фармацевтика регуляторининг маълумотларига кўра, агар тақиқланган дори воситалари аниқланса, уларни йўқ қилиш ёки йетказиб берувчига (ишлаб чиқарувчига) қайтариш йўли билан муомаладан олиб ташлаш чораларини кўриш ва бу ҳақда 10 кун ичида Дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни назорат қилиш давлат хизматини хабардор қилиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим етиш керак.

  • 19 Октябрь, 12:05
  • Батафсил
not found

Соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш жорий қилинади

Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Кодекс лойиҳасининг таркиби қуйидагича: Умумий қисм (5 та боб): - асосий қоидалар;- соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви;- Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими ва уни молиялаштириш;- рақамли соғлиқни сақлаш;- соғлиқни сақлаш соҳаси субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Махсус қисм ( 16 та боб): ➖жамоат саломатлиги муҳофазасини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари;➖юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси;➖тиббий ёрдам кўрсатишнинг умумий қоидалари;➖идоравий тиббиёт;➖соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоҳида муносабатларни тартибга солиш;➖асосий юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларда тиббий ёрдам кўрсатиш;➖аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;➖донорлик ва трансплантация;➖фармацевтик фаолият, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг муомаласи;➖соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолият;➖соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар сиёсати;➖тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мақоми;➖якунловчи қоидалар. Кодексда 48 та атаманинг тушунчаси келтирилган. Кодификация натижаси бўйича 34 та норматив ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш режалаштирилган. Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

  • 19 Октябрь, 09:01
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech