17:45 (04.10.2024)

55

Антикоррупция агентлиги коррупцион жиноят қилган ходимларнинг ярим йиллик таҳлилини эълон қилди

Антикоррупция агентлиги таҳлилига кўра, 2024 йилнинг ярим йиллигида банклар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари тизимида коррупцияга оид жиноятчилик камайди. Мактаб ва боғча таълими вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ходимлари орасида эса ортди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Олий суд тақдим этган маълумотлар асосида 2024 йилнинг I ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлилини эълон қилди.

Таҳлилларга кўра, мазкур даврда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.

Антикоррупция агентлиги жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайганини айтмоқда.

Хусусан, ярим йилда тижорат банкларида 146 нафар ходим коррупцион жиноят содир этган. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 186 га тенг эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (ўтган йилнинг мос даврида — 177) нафар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128) нафар, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40) нафар, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тизимида 30 (33) нафар ходим коррупцион жиноятга қўл урган.

Шунингдек, таълим тизими ва маҳаллий ҳокимликларда ишловчи ходимлар ўртасида коррупцион жиноятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кўпайган.

Жумладан:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237);

- давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153);

- маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech