14:56 (04.10.2024)

331

"Дори-Дармон" АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилди

2024 йил 3 октябрь куни “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш кворуми 83 фоиздан ортиқни ташкил этди.

Мазкур йиғилиши кун тартибига мувофиқ, акциядорлар томонидан учта масала, жумладан йиғилиш регламентини тасдиқлаш, Компания устав капиталини ошириш ва акцияларининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш якуни бўйича «DORI-DARMON» АК устав фондининг миқдори номинал қиймати 4 300 сўм бўлган 4 225 430 (тўрт миллион икки юз йигирма беш минг тўрт юз ўттиз) дона ҳужжатсиз шаклдаги эгасининг номи ёзилган оддий акцияларни қўшимча чиқариш ва жойлаштириш йўли билан 18 169 349 000,00 (ўн саккиз миллиард бир юз олтмиш тўққиз миллион уч юз қирқ тўққиз минг) сўмга купайтириш ҳамда акцияларининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

Юқорида келтирилган қўшимча акцияларни чиқариш ва тўлиқ жойлаштирилиши натижасида Компаниянинг устав фонди миқдори 86,3 млрд. сўмдан 104,4 млрд. сўмга оширилишига эришилади. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech