12:00 (03.07.2024)

269

Иссиқ ҳавода нима истеъмол қилиш керак?

Иссиқ ҳавода организм витаминларга бой овқатларга муҳтож. Бу ҳақда овқатланиш бўйича мутахассис Камил Вильданов маълумот берди. 

"Ёзги жазирамада овқатланишнинг биринчи қоидаси рационга табиий антиоксидантларни қўшишдир, масалан, C ва Е витаминлари. Улар ҳужайраларни юқори ҳарорат туфайли юзага келадиган оксидловчи стрессдан ҳимоя қилишга ёрдам беради", деди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, В витаминлари энергия бериш ва ўзини яхши ҳис қилишда ҳам муҳим рол ўйнайди. Мутахассис етарли миқдорда сув ичиш муҳимлигини  ҳам таъкидлади. Бу гидрацияни сақлаб қолиш учун зарур бўлган асосий элемент ҳисобланади ва иссиқ ҳавода сув истеъмолини сезиларли даражада ошириш керак.

Рационга сувни ўз ичига олган маҳсулотларни киритиш муҳимдир. Улар орасида тарвуз, бодринг ва селдерей биринчи ўринда туради. Чиа уруғлари ҳам танани намлаш учун фойдалидир, шунингдек, калий ва магнийга бой кокос суви танадаги электролитлар мувозанатини сақлашга ёрдам беради.

"Ўз рационингизга кам ёғли йогуртни қўшишни унутманг; у соғлом ичак микрофлорасини сақлашга ёрдам беради, жуда кўп сувни ўз ичига олади ва организм томонидан осон сўрилади", - маслаҳат берди эксперт.

Ялпиз тана ҳароратини янгилайди ва пасайтиради, кинза танани детоксификация қилишга ёрдам беради. Қовоқ ва кабачка танани С витамини ва калий билан тўйдиради.

“Aммо ёзнинг энг муҳим антиоксидантлари яшил ва занжабил чойидир. Кофеин мавжудлигига қарамай, яшил чойни иссиқ ҳавода ва совутилган ҳолатда исган яхши. Занжабил чойи овқат ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради ва тетиклантирувчи таъсир кўрсатади», - дея хулоса қилди мутахассис.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech