10:48 (05.05.2023)
17610
Электр токи уриши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг деярли ярми ўлим билан тугайди.
Шунинг учун, кимнидир электр токи урган бўлса, қандай ёрдам кўрсатилиши кераклигини билиш муҳимдир. Бунинг учун:
▫️ Ҳодиса содир бўлган жой сиз учун хавфсиз эканлигига ва жабрланувчи электр токи билан алоқада эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.
▫️ Агар жабрланувчи ток билан алоқада бўлса ва сиз уни қандай ўчиришни билмасангиз, унга яқинлашманг, дарҳол тез ёрдам хизматини чақиринг!
▫️ Агар жой ва жабрланувчи сиз учун хавфли бўлмаса, жабрланувчининг ҳуши ва нафас олишини текширинг. Агар онг ва нафас олиш мавжуд бўлса, унинг куйиш ва йиқилишдан олган жароҳатларини текширинг.
▫️ Жабрланувчи ҳушида бўлса ва кўринадиган жароҳатлар бўлмаса ҳам, тез ёрдам чақиринг.
▫️ Текшириш пайтида жабрланувчида аниқланган ҳолатга қараб биринчи ёрдам кўрсатинг.