13:15 (22.09.2023)
2057
Омега-3 озиқ-овқат қўшимчаларини сотиб олган кўплаб истеъмолчилар капсулаларда аччиқ ёғларни истеъмол қилишмоқда.
Джорж Вашингтон университети олимлари таркибида омега-3 бўлган ОТC маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи энг машҳур 72 та брендни олти йиллик тадқиқот ичида синовдан ўтказдилар. Баҳолашда омега-3 озиқ-овқат қўшимчалари глобал саноат гуруҳи-GOED томонидан ихтиёрий равишда ўрнатилган аччиқлик чегараларидан фойдаланилди.
Тадқиқотчилар таъмли ва хушбўй қўшимчаларнинг жами 45% аччиқлик синовларида ижобий натижа кўрсатганини таъкидлаб ўтишди. Қўшилган хушбўйлаштирувчи қўшимчалар аччиқ ҳидни яшириши мумкин. Тадқиқот муаллифлари хушбўй ҳидли балиқ ёғи қўшимчаларидан эҳтиёт бўлишни тавсия қиладилар, чунки хушбўйлаштирувчи моддалар уларнинг янгилигига ва одам соғлигига ҳам қандай таъсир қилиши ноаниқ.
Аччиқлик - бу қўшимчадаги ёғнинг оксидланиш даражаси билан ўлчанадиган хусусият. Қўшимчадаги ёғ қанча кўп оксидланган бўлса, бундай озиқ-овқатларнинг озуқавий фойдаси шунча камаяди.