16:04 (25.03.2023)

2484

Дастлабки ойларнинг якунлари кўриб чиқилди

Жорий йил 25 март куни “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖда марказий дорихона мудирлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, январь-февраль ойларининг якуни бўйича туман марказий дорихоналар фаолияти танқидий кўриб чиқилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва юзага келган муаммоларни ҳал этиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Вилоятда чакана савдо айланмасини кўтариш ва дорихоналар фаолиятига оид бошқа масалалар атрофлича таҳлил этилди. Жумладан, дори-дармонларнинг сифати ва сақланиши, санитария ҳолати ҳамда асосий воситалар ҳисобининг юритилиши хусусида тўхталиб ўтилди.

Ҳар бир туманга жамиятдан куратор тайинланганлигига, омборхоналарда дори-дармон захираси етарли бўлишига қарамасдан, мудирларнинг масъулиятсизлиги туфайли кунлик савдо айланмаси ошмаётганлиги таъкидланди.

Назоратни сусайтирганлиги учун мутасадди шахсларга хайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

Шунингдек, вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Одилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори-воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича дорихона мудирларига тушунчалар берилди.

Жойларда солиқ ҳодимлари томонидан ўтказилган мониторингларда онлайн касса аппаратларининг ишлатилишида бир қатор камчиликлар аниқланган. Ушбу камчиликларни ўз вақтида бартараф қилмаганлиги учун тегишли ходимларга жарима жазоси қўлланилди.   

Йиғилиш якунида келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик учун тегишли дастурлар ишлаб чиқиш, ҳар ҳафтада 1-2 та туман дорихоналар фаолиятини ўрганиб муҳокама қилиш белгилаб олинди.

 

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech