14:00 (10.05.2023)

2323

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва этил спиртининг ноқонуний муомалага киритилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Данғара тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Matiz” русумли автотранспорт воситаси йўловчиси З.Т. Қўқон шаҳар, Чархий кўчасида фуқаро Э.А.га жами 719 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 71,9 млн сўмга сотиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.О. “K.S.” МЧЖга тегишли 6 000 литр этил спиртини ушбу корхонада норасмий ишлаб келган С.И.дан жами 153 млн сўмга сотиб олишга келишиб, ушбу спирт маҳсулотини бошқа бир фуқаро Ф.М.га 13 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

()Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш), 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech