11:51 (23.11.2023)

2536

Сунъий интеллект иловаси юрак етишмовчилиги касаллигини у содир бўлишидан олдин аниқлай олди

Овоздаги ўзгаришлар орқали одамда юрак етишмовчилигини сунъий интеллект ёрдамида аниқловчи дастур касалхонага ётқизилганларнинг 75% дан кўпроғини улар содир бўлишидан тахминан уч ҳафта олдин башорат қилган.

Тадқиқот 2018-йилнинг мартидан 2023-йилнинг апрелигача ўтказилди ва юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган 416 нафар катталар қамраб олинди. Тадқиқот иштирокчилари ҳар куни телефон иловасига ўз она тилларида - иброний, рус, араб ёки инглиз тилида бешта жумла ёзиб олишди. Тадқиқотнинг ўқув босқичида сунъий интеллект алгоритмини ишлаб чиқиш учун 263 иштирокчининг алоҳида нутқ ўлчовлари ишлатилган. Кейин, алгоритм қолган 153 иштирокчида восита самарадорлигини текшириш учун ишлатилган.

Тадқиқотчилар ушбу технология ёрдамида юрак касалликларини олдиндан тўғри аниқлай олиш мумкин деган хулосага келишди. Яъни бу дастур орқали юрак билан муаммоларни олдиндан аниқлаб, жиддий оқибатларни олдини олиш мумкин бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech