08:56 (27.04.2023)
2397
Тиббиёт ютуқлари туфайли ХХI асрда инсон 100 йилгача яшаши мумкин. Бунга эришиш учун мунтазам равишда шифокор ҳузурига ташриф буюриш ва соғлиқни кузатиб бориш керак.
Рационда барча керакли озиқ моддалар, витаминлар ва микроэлементлар мавжудлигини таъминлаш бир хил даражада муҳим.
Коэнзим Q10. Тана ҳужайралари энергия ишлаб чиқариш учун ушбу моддадан фойдаланади. Мия (тана умумий энергиясининг 20-30 фоизи), шунингдек, юрак ва мушаклар уни жуда кўп истеъмол қилади. 30-40 йилдан кейин коэнзим Q10 нинг табиий синтези секинлашади, шунинг учун уни қўшимчалар шаклида истеъмол қилиш лозим.
Омега-3. Омега-3 ёг кислоталари ёғ алмашинувини тартибга солишда иштирок этади ва ҳужайра мембраналарини шикастланиш ҳамда парчаланишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, Омега-3 жигар, кўзнинг тўр пардаси, мия ва бўғимларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу моддани қабул қилиш қон томирларининг ўтказувчанлигини яхшилайди ва юракнинг чидамлилигини оширади.
Коллаген. Ушбу оқсил барча бириктирувчи тўқималар учун асосдир. Коллагенни қабул қилиш ажинлар пайдо бўлишини кечиктиришга ва терини текислашга ёрдам беради, шунингдек, бўғимларни мустаҳкамлайди.
Зарчава (куркума). Бу маҳсулот антиоксидантларнинг ажойиб табиий манбаи бўлиб, ҳужайраларни эркин радикалларнинг шикастланишидан ҳимоя қилади ва ёшга боғлиқ ўзгаришларни секинлаштиради. Шунингдек, яллиғланишни тўхтатишга ва юракни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Лютеин ва зеаксантин. Иккала модда ҳам кўз соғлиғини сақлашда катта роль ўйнайди. Улар кўзнинг тўр пардасини эркин радикалларнинг оксидланишидан ва кўк ёруғлик нурларидан (кўпчилик экранлардан келадиган) шикастланишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, кўриш равшанлигини оширади ва рангларни идрок этишни яхшилайди.
Янги воситалардан фойдаланишни бошлашдан олдин тестлардан ўтиш (улар организмда қайси озуқа моддалари етишмаётганлигини аниқ кўрсатиб беради) ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.