15:55 (22.05.2023)
2546
Американинг Newsweek журнали Statista билан биргаликда дунёдаги энг яхши шифохоналарнинг йиллик рўйхатини эълон қилди.
Касал бўлиб, даволанишга муҳтож бўлганимизда, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш ҳар доим асосий масалалардан биридир. Охирги беш йил давомида Newsweyek дунёнинг энг яхши касалхоналари рейтингини аниқлаш учун Statistaбилан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Рейтинг устида ишлаш жараёнида 28 та давлатдаги 2300 та касалхонадаги вазият ўрганилиб, энг яхши 250 та касалхона рўйхати тузилди. Шунингдек, рўйхат инновациялар, хизмат кўрсатиш стандартлари ва тадқиқотлар каби кўрсаткичлар бўйича таққосланган ихтисослашган шифохоналарни ўз ичига олди. Мамлакатлар турмуш даражаси, ўртача умр кўриш давомийлиги, аҳоли сони, шифохоналар сони ва маълумотлар мавжудлиги каби маълум омиллар асосида танланган. Бундан ташқари, натижаларда гигиена кўрсаткичлари каби сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган.
Онлайн сўровда 80 000 дан ортиқ тиббиёт мутахассислари иштирок этди ва беморларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам инобатга олинди.
Newsweek маълумотларига кўра, "Дунёнинг энг яхши шифохоналари доимий равишда энг яхши мутахассисларни жалб қилади ва беморларга энг яхши натижаларини тақдим этади. Энг муҳим янги даволаш усулларини татбиқ этиб, тадқиқотларни олиб боради".
Қайси Европа давлатлари кучли 10 таликка киради?
Тадқиқотга кўра, қитъадаги энг яхши шифохоналар Швеция, Германия ва Францияда.
Қайси давлатда энг яхши шифохоналар бор?
Рўйхат билан танишиб, маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.