10:57 (17.03.2023)
2698
Имкон қадар узоқ вақт соғлом бўлиш, ўзимизни яхши ҳис қилиш ва касалликни енгиш учун учун дори-дармонлар керак. Бироқ баъзан одамлар дори-дармонларни қабул қилишда хатога йўл қўйишади.
Ушбу хатолар даволаниш самарасини бекор қилиши ва салбий реакцияларга олиб келиши мумкин. Aксарият хатолар нисбатан зарарсиздир, лекин баъзилари жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Қуйида шу ҳақда тўхталиб ўтамиз.
Ўз-ўзини даволаш
Энг кўп учрайдиган хато. Бу ерда гап бемор ўзи қабул қилмоқчи бўлган дорининг баъзи хусусиятларидан бехабар бўлиши ҳақида кетмоқда. Масалан, ҳар сафар оғир иш кунидан кейин боши оғриган одам шифокорга боравермайди ва оғриққа қарши дори ичади. Бундан ташқари, одам ўз-ўзига нотўғри ташхис қўйиши натижасида бошқа касалликларнинг келиб чиқиш хавфи пайдо бўлиши мумкин.
Яроқлилик муддати тугаган дори-дармонларни қабул қилиш
Яроқлилик муддатига эътибор бермаслик нафақат дори самарадорлиги билан боғлиқ муаммоларга, балки соғлиқ учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шуни ҳам ёдда тутингки, баъзи дорилар суюлтирилгандан ёки қадоқни очгандан кейин маълум вақт давомида самарали бўлиши мумкин. Aслида бундай дориларнинг амал қилиш муддати қадоқнинг яхлитлиги ҳали бузилмаган ҳолатлар учун кўрсатилади.
Нотўғри дозалаш
Бу хато, одатда, одамлар дориларни истеъмол қилиш бўйича кўрсатмаларни ўқимаганлиги ва жуда кам ёки аксинча жуда кўп дориларни қабул қилиши туфайли бўлади. Бу муаммога кўпинча ўз-ўзини даволамоқчи бўлганлар дуч келади. Шифокор эса керакли дозани билади ва агар лозим бўлса, уни даволаниш вақтига мослаштиради.