16:44 (17.03.2023)

2661

Дори-дармонларни қабул қилишда энг кўп учрайдиган хатолар. 2-қисм

Дорини қабул қилиш вақтининг бузилиши

Баъзи дори-дармонларни қатъий белгиланган вақтда қабул қилиш керак, шунда улар максимал таъсир кўрсатади.

Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, кўплаб дориларнинг таъсири аниқ қабул қилиш вақтига боғлиқ эмас, аксинча, уларни тўқ ёки оч қоринга қабул қилишга боғлиқ. Масалан, ибупрофен каби яллиғланишга қарши дориларни овқат билан ёки овқатдан кейин қабул қилиш кераклиги маълум, акс ҳолда улар ошқозон шиллиқ қаватига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Параллел равишда бир нечта дориларни қабул қилиш

Ушбу хато яна ўз-ўзини даволаш билан боғлиқ. Дори-дармонларни буюришда шифокор яна қандай дори-дармонлар қабул қилинаётганини, касаллик тарихини ҳисобга олади.

Баъзида дорилар бир-бирининг самарадорлигини бекор қилиши, баъзида эса дорилар бир-бирига мос келмаслиги мумкин. Бундай маълумотлар одатда ҳар доим дорилардан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларда ёзилади, шунинг учун ҳам ўз-ўзини даволашга қарор қилган одам ушбу кўрсатмаларни, албатта, ўқиб чиқиши шарт.

Даволаш курсининг тўлиқ бўлмаслиги

Одам аллақачон ўзини анча яхши ҳис қилаётган бўлса, “аччиқ” дори ичишни давом эттириш нима учун керак?  Масалан, антибиотиклар ҳақида гап кетганда бундай фикрларни эшитиш мумкин. Шуни унутмаслик лозимки, дори-дармон курслари уларнинг самарадорлиги бўйича илмий тадқиқотлар асосида тузилади.

Дозани ўтказиб юбориш

Дори дозасини ўтказиб юбориш жиддий оқибатларга олиб келади. Бунга юқорида оғиз орқали қабул қилинадиган дорилар билан мисол келтирилган. Худди шундай ҳолат гемофилияни даволашда қўлланиладиган ва қон ивишига ёрдам берадиган коагулянтлар каби бошқа дорилар билан ҳам кузатилади.

Бу менга ёрдам берди – сенга ҳам ёрдам беради

Дори-дарммонлар билан боғлиқ маслаҳатларни беришда ҳушёр бўлиш керак. Бу анча хавфли бўлиши мумкин. Чунки бошқа одамнинг ҳолатида дори қандай таъсир қилишини билиб бўлмайди.

Кўпгина дориларнинг кўрсатмаларида “эҳтиёткорлик билан қўлланг”  деган сўз киритилади. Бу маълум шароитларда препаратни қабул қилиш хавф билан боғлиқ эканини англатади. Ушбу хавфларни баҳолаш фақат шифокор томонидан амалга оширилади, у дори-дармонларни қабул қилишнинг потенциал фойдаси потенциал зарардан юқори ёки йўқлигини ҳал қилади. 

 

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech