08:47 (01.11.2024)

448

Юрак ва бўғимларнинг саломатлиги учун қанча сув керак?

Юрак ва бўғимларни соғлом сақлаш учун кунига тахминан икки ярим литр сув ичиш керак.

Терапевт Яна Шмелеванинг таъкидлашича, катта ёшлиларда сув умумий вазннинг 65% ни ташкил қилади. У бўғимларда оғриқларни камайтиради ва уларни эскиришдан ҳимоя қилади.

Сув етишмаслиги ақлий қобилиятларни пасайтиради, агар сув танқис бўлса, қон қуюқлашади ва юрак қонни ўтказишга қийналади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, дунё аҳолисининг ярми керакли миқдорда сув истеъмол қилмайди - бу унинг етишмаслиги туфайли эмас, балки соғликка бепарво муносабатда бўлганлиги сабабли. Суюқликнинг етишмаслиги ошқозон бузилишига олиб келиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Бундан ташқари, сув янги қон ҳужайраларини яралиши ва тўқималарда минералларнинг эриши учун зарур, деди шифокор.

Оддий вазнда суюқлик ҳажмини ҳисоблашда 1 кг вазн учун 25-30 мл миқдорида, ортиқча вазнда -1 кг. тана вазн учун 30 мл миқдорида ҳисоблаш тавсия этилади. Озмоқчи бўлганлар 1 кг тана вазнига 40 мл сув истеъмол қилиши керак. Сувни кун давомида аста-секин, ҳар соатда 200-300 мл. ичган яхшироқ.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech