14:00 (09.04.2024)

1215

Соҳага оид масалалар муҳокама қилинди

“Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг Zoom платформасида навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда компания Бошқарув раисининг ўринбосари А. Камилов, директорлар, бўлим бошлиқлари, шунингдек тизимидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларнинг раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда жорий йилнинг 1-апрелидан бошлаб дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун ҚҚС бекор қилинганлиги ва шундан келиб чиқиб, дори воситаларига нарх белгилаш тартиби ҳақида  маълумотлар берилди.

Агар корхонанинг 2024 йил 1-апрель ҳолатига ҚҚС имтиёзи бекор қилинган қолдиқ товарлар мавжуд бўлса, ушбу товарлар реализация қилинганда ЭҲФ ҚҚС билан расмийлаштирилади.    

Шунингдек, йиғилишда дори воситаларини маркировкалаш жараёни, керакли ускунларни харид қилиш ишлари, дорихона ва дорихона шаҳобчаларига 2Д сканер қурилмаларини ўрнатиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.

Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2271-моддамоддасига кўра –реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Йиғилиш давомида компания тизимидаги ижтимоий дорихоналарда GPP (яхши дорихона амалиёти) стандартини жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бу борада олиб борилаётган ишлар, GPP стандартларининг талаблари, дорихоналарни мазкур стандарт бўйича қайта таъмирлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди, керакли тасвиялар берилди.

Йиғилиш давомида  соҳага оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech