08:50 (21.11.2024)

53

ЖССТ фавқулодда фойдаланиш учун маймунчечакка қарши япон вакцинани рўйхатга олди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти KM Biologics компаниясининг маймунчечакка (mpox) қарши вакцинасини фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга киритди. Бу глобал соғлиқни сақлаш регуляторидан ушбу касалликка қарши рухсат олинган иккинчи профилактик препарат саналади.

ЖССТ август ойида вируснинг Clade Ib деб номланган янги варианти Конго Демократик Республикасидан қўшни мамлакатларга тарқалгандан кейин, икки йил ичида иккинчи марта маймунчечак эпидемиясини глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Вакцина Японияда олдинги mpox эпидемиялари пайтида ишлатилган ва хавфсиз ҳамда самарали эканлиги кўрсатилган, шу жумладан ОИВ билан касалланган одамларда ҳам. ЖССТ маълум қилишича, Япония ҳукумати Конгога 3,05 миллион вакцина дозасини махсус игналар билан бирга беради.

Охирги маълумотларга кўра, бу йил Aфрикада 50 500 дан ортиқ тасдиқланган ва mpox га шубҳа қилинган ҳолатлар ва 1,100 дан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech