17:30 (20.11.2024)

44

“Дори-Дармон - коррупциядан холи тизим” мавзусида йиғилиш ўтказилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Комплаенс-назорат хизмати томонидан “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖ барча ходимлари иштирокида айни “Дори-Дармон - коррупциядан холи тизим”  мавзуда профилактик йиғилиш ташкил этилди.

”Комплаенс-назорат хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов томонидан коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир ходимда ҳалоллик иммунитетини ошириш ва мамлакат Президенти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга ходимлар  Ватанга садоқати ҳамда ҳалол меҳнати билан жавоб қайтариши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда  “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖда ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган катта ислоҳотларга қарамай, айрим нопок ходимлари томонидан таъмагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ачинарли ҳол эканлиги, бу эса тизимнинг обрўсига жиддий путур етказиши,  бундай ҳолатларни олдини олишда барча ходимлар бирдек маъсул эканлиги айтиб ўтилди.    

Йиғилишда  МЧХ ходимлари ҳам йўл қўйилган жиддий камчиликлар бўйича ўз фикрларини ва таклифларини билдиришди.

Йиғилиш якунида “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖ директори Б.Н.Хурсанов сўзга чиқиб, “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси бошқарув раиси буйруқлари билан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатларни иш фаолиятида қўллаш,  савдо айланмасини ошириш ва жамиятнинг даромадини ошириш чораларини кўриш ҳақида тўхталиб ўтилди.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech