09:32 (31.08.2023)

1680

Табобат: Зарчўва хотирани яхшилашга ёрдам беради

Зарчўва қўшилган таомни ҳар куни истеъмол қилиш соғлом инсонда хотирани яхшилаш ва ақлий заифлик аломатлари билан курашишга ёрдам берар экан. Бу ҳақда Лос-Анжелесдаги Калифорния университети олимлари маълум қилишди.

Калифорния университети олимлари бу зираворининг фойдали хусусиятларини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказишди. Унда 50 дан 90 ёшгача бўлган 40 нафар иштирокчида бу жараён ўрганилди. Паришонхотирлик ва хотиранинг ёмонлашганидан шикоят қилган иштирокчилар ўн саккиз ой мобайнида дори ўрнида плацебо ёки 90 миллиграмм куркуминни (зарчўва илдизидан олинадиган модда) кунига икки маҳалдан қабул қилган.

Текширув ва диққатни аниқлаштирувчи тест натижаларига кўра, уларнинг эътибор жамлаши 28 фоизга яхшиланган. Хушбўй зиравор улар кайфиятига ижобий таъсир этган. Аммо бунда зираворнинг нохуш асорати ҳам аниқланди. Куркумин моддасини қабул қилган тўрт киши қориндаги оғриқ ва кўнгил айнишидан шикоят қилган.

Буюк аллома Абу Али ибн Сино бу зиравор борасида шундай ёзиб қолдирган: табиати: “иккинчи даражага яқин иссиқ ва қуруқ. Хоссалари: унда кучли тозалаш хусусияти бор. Уни чайнаш тиш оғриғига фойда қилади. Зарчўванинг шираси кўзни ўткирлатишга, қорачиғидаги катаракта ва оқни кетказишга жуда фойда қилади. Тиқилмалардан келган сариққа, айниқса уни арпабодиён билан ичилса, фойда қилади”.

Зарчўва қон айланиш тизимини яхшилаш, қандли диабет, бўғим оғриғи, ошқозон-ичак, шамоллаш каби касалликларни даволашда жуда фойдали. Чунки зарчўванинг илдизи бу кучли оксидант, куркумин деб аталувчи сариқ рангли пигмент, шунингдек, кальций, темир, йод, фосфор, кальций, С ва В группасига кирувчи витаминлар, эфир мойи ва бошқа моддаларга бой.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech