08:50 (13.06.2024)

317

Томоқ чайиш учун воситалар

Ушбу воситалар асосан ЛОР шифокори томонидан тавсия қилинади. Мақсад - томоқдаги касалликни даволаш ёки олдини олиш.

- Прополис дамламаси - яллиғланишга қарши таъсирга эга. Препарат суюлтирилади ва кунига 5 марта ювилади.

-Фурацилин - микробларга қарши таъсирга эга. Кунига 3 марта ярим стакан сувга тайёрлаб томоқ чайилади.

- Хлорофиллипт - стафилококкларга қарши антибактериал таъсир кўрсатади. Томоқни ювиш учун биз 1% спиртли эритмасидан фойдаланилади. Кўрсатмаларга мувофиқ суюлтириб ишлатилади.

-Стоматидин - микробларга қарши ва озгина оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. 5 ёшдан бошлаб фойдаланиш мумкин. Эритма фойдаланишга тайёр.

-Тантум верде - яллиғланишга қарши ва кучли оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. 12 ёшдан бошлаб фойдаланиш мумкин. Эритма фойдаланишга тайёр шаклда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech