15:08 (13.07.2023)

2142

ЖССТ парранда гриппининг одамлар учун хавфлилиги ҳақида огоҳлантирмоқда

Сўнгги пайтларда, парранда гриппининг авж олиши нафақат қушлар, балки одамлар учун ҳам хавф туғдиради. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ва Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш ташкилоти чоршанба куни Женевада тарқатилган қўшма пресс-релизда огоҳлантирди.

Парранда гриппи 'пидемияси ҳайвонлар популяциясини, жумладан, паррандалар, ёввойи қушлар ва баъзи сутемизувчиларни вайрон қилди, фермерларга  ва озиқ-овқат савдосига катта зиён етказди. "Ушбу эпидемиялар асосан ҳайвонларга таъсир қилса-да, улар одамлар учун доимий хавф туғдиради", дейилади ҳисоботда.

Юқорида айтиб ўтилган ташкилотлар "қушларга қараганда биологик жиҳатдан одамларга яқинроқ" бўлган сутемизувчиларда аниқланган инфекция ҳолатлари сонининг кўпайишига эътибор қаратди ва бу "вирус одамларни юқтиришга осонроқ мослашиши мумкинлигидан хавотир уйғотади" деб таъкидлади.

2022-йилда 67 давлат паррандалар ва ёввойи қушларнинг юқори патогенли эпидемиялари ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, фермаларда 131 миллиондан ортиқ парранда нобуд бўлган ёки касал бўлганлиги сабабли йўқ қилинган. 2023-йилда 14 та давлат H5N1 парранда гриппи авж олгани ҳақида хабар берди, уларнинг аксарияти Шимолий ва Жанубий Aмерикада.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech