10:27 (18.05.2023)
2488
Онколог-врач Иван Карасевнинг фикрига кўра, бу симптомлар айнан онкология билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, бу аломатлар учраганда шифокор кўригидан ўтиш керак.
Биринчи аломат бу оғриқ. Агар бирор жойингиз оғриётган бўлса, бу тананинг айнан шу соҳага эътиборингизни қаратишингизни сўраётган бўлади. Агар оғриқлар доимий ва кучли бўлса, бу зудлик билан шифокорга учраш кераклигини англатади", дейди шифокор.
Хавотир учун иккинчи сабаб — ҳеч қандай сабабсиз содир бўлган кескин вазн йўқотиш.
Учинчи "қўнғироқ" — узоқ муддат давомида ўтиб кетмаётган касалликлар. Агар нимадир узоқ давом этаётган бўлса, бу, масалан, бир ой ёки ундан кўпроқ давом этадиган йўтал бўлиши мумкин ёки дори терапиясига жавоб бермайдиган анемия, ёхуд дори-дармонларни қабул қилишга қарамай, ошқозон яраси безовта қилса албатта текширувдан ўтиш керак.
Тўртинчи аломат — танадаги янги ўсмалар пайдо бўлиши ва лимфа тугунларининг кўпайиши. ЎРВИ белгиларисиз ҳароратнинг ошиши ҳақида ҳам унутмаслик лозим.
Шифокор хавотир учун бешинчи сабаб сифатида ошқозон-ичак трактидаги ўзгаришларни айтиб ўтди.