10:19 (22.06.2023)

3123

Янги ташкил этилаётган "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" қандай вазифаларни амалга оширади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-197-сон қарори билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилиши белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастурига мувофиқ, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

➖ дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг назоратини амалга оширишни таъминлайди;

➖дори воситалари ва тиббий буюмлар ва тиббий техника соҳасидаги норматив-ҳууқуқий ҳужжатларни, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;

➖давлат фармакопеясини ишлаб чиқади;

➖тиббий маҳсулотларни сертификатлаштирувчи марказий орган сифатида республикадаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

➖тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни реализация қилиш, бериш, тақсимлаш, сақлаш ҳамда ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқади;

➖фармакалогик назоратни амалга оширади;

➖тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифат назорати борасида метрология текширувларини ташкиллаштиради;

➖тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрини юритади;

➖ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатлари бўйича фармацевтика маҳсулотларини экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

➖дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг зарарли таъсирини тасдиқловчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг ишлаб чиқарилишини, реализация қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш чорасини кўради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech