Янгиликлар

not found

ФТТИ талабалари "Ўзбекистон Дори Таъминоти" МЧЖда бўлди

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида дарс жараёнлари бевосита амалий машғуотлар билан олиб борилади. Мисол учун саноат фармацияси йўналишида таълим олаётган талабалар учун  хориждан келтирилаётган препаратларни етказиш, сақлаш, аҳоли харид қилгунча бўлган жараёнларни ўз ичига олган корхоналар фаолияти билан танишув амалиёти йўлга қўйилган. Куни кеча институтнинг бир гуруҳ талабалари “Ўзбекистон Дори таъминоти” маъсулияти чекланган жамиятида бўлиб, хориждан келтирилган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситаларини сақлаш тартиби, шарт-шароитларини ўрганишди. “Ўзбекистон Дори таъминоти” маъсулияти чекланган жамияти  Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган наркотик ва психотроп дори-воситаларини Ўзбекистонга олиб кириш, сақлаш ва савдога чиқариш рухсати бўлган кам сонли корхоналардан бири. Маълумки, бу каби дори воситалари ўзига хос сақлаш усулларини талаб қилади, эҳтиёткорлик билан муомала қилиш муҳим. Амалий машғулотлар давомида талабаларга, соҳанинг бўлғуси мутахассислари сифатида мана шу жиҳатлар ҳам тушунтирилди.  Шунингдек, талабалар “Дори-Дармон” АК га қарашли  “Маразий омборхона”да ҳам бўлиб, иш жараёни, омборхонада ўрнатилган,  дори воситаларини тақсимловчи Австриянинг “Schafer” айланали инновацион қурилмасининг иш жараёнини ҳам кузатишди.  

  • 8 Май, 10:15
  • Батафсил
not found

3 ойда истеъмолчиларга 418 миллиондан ортиқ электрон чек берилди

2023 йил 1 май ҳолатига чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида маркетплейсларнинг маълумотлар базаси солиқ органлари ахборот тизими билан интеграция қилиниб, харидорларга жорий йилда умумий қиймати 15,8 трлн сўмлик 418,4 млн дона электрон чек тақдим этилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати xaбар қилди. Қайд этилишича, электрон чеклар тақдим этилиши натижасида харидорларга автоматик тарзда 73,9 млн дона электрон чек учун 27,8 млрд сўм кешбэк ҳисобланди. Рўйхатга олинган маркетплейслар – 137 та. Жумладан: Электрон тўлов тизимлари – 47 та— Тўлиқ интеграция қилинган – 31 та (66%);— Интеграция жараёнида – 11 та (23%);— Фаолият юритмаётган (тугатилган) – 5 та (11%). Банк мобил иловаси – 33 та— Тўлиқ интеграция қилинган – 27 та (82%);— Интеграция жараёнида – 4 та (12%);— Фаолият юритмаётган (тугатилган) – 2 та (6%). Интернет дўконлар – 57 та— Тўлиқ интеграция қилинган – 18 та (32%);— Интеграция жараёнида – 33 та (58%);— Фаолият юритмаётган (тугатилган) – 6 та (10%).

  • 5 Май, 12:09
  • Батафсил
not found

Электр токи урганда биринчи ёрдам

Электр токи уриши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг деярли ярми ўлим билан тугайди. Шунинг учун, кимнидир электр токи урган бўлса, қандай ёрдам кўрсатилиши кераклигини билиш муҳимдир. Бунинг учун: ▫️ Ҳодиса содир бўлган жой сиз учун хавфсиз эканлигига ва жабрланувчи электр токи билан алоқада эмаслигига ишонч ҳосил қилинг. ▫️ Агар жабрланувчи ток билан алоқада бўлса ва сиз уни қандай ўчиришни билмасангиз, унга яқинлашманг, дарҳол тез ёрдам хизматини чақиринг! ▫️ Агар жой ва жабрланувчи сиз учун хавфли бўлмаса, жабрланувчининг ҳуши ва нафас олишини текширинг. Агар онг ва нафас олиш мавжуд бўлса, унинг куйиш ва йиқилишдан олган жароҳатларини текширинг. ▫️ Жабрланувчи ҳушида бўлса ва кўринадиган жароҳатлар бўлмаса ҳам, тез ёрдам чақиринг. ▫️ Текшириш пайтида жабрланувчида аниқланган ҳолатга қараб биринчи ёрдам кўрсатинг.

  • 5 Май, 10:48
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech