Янгиликлар

not found

Тошкент шаҳри ва вилоятида салкам 20 минг дона наркотик модда аниқланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар ва божхона органлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди, деб хабар берди ДХХ матбуот хизмати. Келтирилишича, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида Cobalt тўхтатилиб, текширилган. Натижада ҳайдовчи — Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс ва унда йўловчи сифатида кетаётган, Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1986 йилда туғилган фуқаро 10 864 дона «Регапен» ҳамда 1995 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дориларини Тошкент шаҳрига олиб кетаётгани маълум бўлди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, Сергели туманида бу дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида Яшнобод туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган, муқаддам судланган аёл ва Учтепа туманида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ушланди. Яна бир ҳолатда Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг Бектемир тумани ҳудудидан ўтган қисмида тўхтаб турган Cobalt кўздан кечирилганда унинг салонида бўлган, Фарғона туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган икки фуқаро 5450 дона «Регапен» ва 466 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Фарғона вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб келгани маълум бўлиб, ушбу дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Яна бир ҳолатда Наманган-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt пойтахтга кираверишдаги «Шарқ» ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилди. Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган аёлга тегишли сумкада 590 дона «Селофен» ва 478 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Суриштирув ҳаракатлари давомида у дори воситаларини Тошкент шаҳрида кутиб турган, 1991 ва 1997 йилларда Жиззах вилоятида туғилган икки фуқарога олиб бориб бериши кераклиги маълум бўлиб, Сергели туманида ушбу шахслар ҳам дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, Чилонзор туманидаги меҳмонхонанинг улар вақтинча жойлашган хонасидан 137 дона «Селофен» ва 11 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келингани маълум бўлди. Ҳозирда ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 2 Февраль, 11:20
  • Батафсил
not found

2022 йилда 3 мингдан кўп амалдор жиноий жавобгарликка тортилган

Уларнинг давлатга келтирган зиёни эса 1 триллиондан ортиқ. Ўзбекистон Бош прокуратураси мансабдор шахслар жиноятчилиги таҳлилини тақдим этди.Унга кўра, 2022 йил давомида республика бўйича жами 2.965 та жиноят иши бўйича 3.116 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 110 нафари республика, 264 нафари вилоят ва 2.742 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 2.103 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон - торож қилиш, 265 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 243 нафари фирибгарлик, 169 нафари порахўрлик, 51 нафари мансаб сохтакорлиги, 22 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 14 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 249 нафари бошқа жиноятларни содир этишган. Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн. 12 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд. сўми ундирилган.

  • 1 Февраль, 09:50
  • Батафсил
not found

Циклон ва саломатлик

Циклон - бу, атмосфера босимининг пасайиши, одатда ҳароратнинг бироз кўтарилиши, нисбий намлик ортиши ва ёғингарчиликлар билан кириб келувчи атмосфера жараёни. Циклон таъсирига энг сезгир кишилар булар қон босими, нафас олиш тизимининг бузилиши, буйрак ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлардир. Циклон юқоридаги касалликларга эга бемор инсон танасига салбий таъсирнинг асосий кўринишлари: нафас олиш қийинлашиши, нафас қисилиши, ҳавонинг етишмаслиги ва умумий заифлик. Булар табиий муҳитда циклон пайтида нам ҳаво ҳисобига кислород миқдорининг бироз пасайиши, етишмаслиги туфайли юзага келади. Кўпинча, циклон пайтида одамнинг интакраниал босими кўтарилади, натижада, оғир мигрень(нерв-асаб касаллик) бошланади. Бундан ташқари, атмосфера босими кескин пасайганда соғлом кишиларда ҳам баъзан ошқазон ва ичакнинг нотўғри ишлаши кузатилган. Циклон пайтида қон босимини доимий кузатиб туриш керак. Бу пайтда сизга кўп миқдорда сув ичиш, енгил душ, тинч ва кўпроқ уйқу, шунингдек, эрталаб кофе ичишга урғу бериш тавсия этилади. Атмосфера босими паст бўлган даврларда умумий саломатликка эътибор бериш учун лимон ўтлари ёки гинсенг (женшень) дамламасини ичиш мумкин. Циклон Ўзбекистонда кўп муддат кузатилмайди. Давомийлиги нисбатан кам бўлади. Лекин, жуда кам ҳолларда айрим масштаби катта циклон оқимида давомийлик бир суткага боради.

  • 31 Январь, 12:39
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech