Янгиликлар

not found

Республика бўйлаб 991 та дорихонада 8,5 млрд cўм асоссиз даромад олинган

Маълумки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлик Солиқ органи тизимида аниқланиб, Рақобат қўмитасининг «Fair tech» ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2025-2026 йилларда қўмитанинг «Fair tech» ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарларга кетма-кетликда белгиланган тартибда чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Жумладан, 991 та дорихонада (152 та улгуржи ва 839 та чакана) 414 305 та ҳолатда 8,5 млрд cўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган. Бундан ташқари, лицензия талабларини бузилиши бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилган. Маълумот учун, 2025-2026 йилларда «Farm effekt» МЧЖ, «Pharma brend» МЧЖ, «Gipofiz farm» МЧЖ «Maxsudbek biznes» ХҚ, «The great farm» МЧЖ ҳамда «Medex group pharm» МЧЖларнинг лицензиялари дори воситалари нархларини оширилгани учун бекор қилинган. «Мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилиб, қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўриш давом эттирилиши ва уларнинг рўйхати очиқ тарзда эълон қилиб борилишини маълум қиламиз», — дейилади Рақобат қўмитаси хабарида.

  • 6 Апрель, 10:00
  • Батафсил
not found

Ёшлар билан учрашув

Жорий йилнинг 24 феврал куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқотида мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлиши белгиланган эди. Бугун "Ёшлар куни" муносабати билан “Андижон Дори-Дармон" АЖ бошқарув раиси Шуҳрат Рўзибоев Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 20- умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар билан учрашди. Учрашувда ёшларнинг муаммолари ўрганилди, таклифлари, ташаббуслари тингланди. Президентимизнинг ёшлар билан бўлган учрашувида илгари сурилган муҳим ташаббуслар ёшларга тушунтирилиб, уларнинг келажакда амалга оширмоқчи бўлган режалари муҳокама қилинди.  Тадбиркор, ҳунарманд ёшлар эса ўз ижод наъмуналаридан, эгаллаган касб маҳоратлари йўналишларида кўргазма ташкил қилиб, бизнес лойиҳаларини тақдим қилишди. “Андижон Дори-Дармон" АЖ бошқарув раиси Шуҳрат Рўзибоев ва бошқа масъуллар мазкур лойиҳаларни янада мукаммаллаштириш бўйича ўз тавсияларини, кўмакларини беришди. Шунингдек учрашув давомида ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилиб, беллашув якунида ғолиб жамоалар муносиб равишда тақдирланди. Мазкур тадбир ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди.

  • 2 Апрель, 15:38
  • Батафсил
not found

Шифокорлар баҳорги ҳолсизликнинг асл сабабини тушунтиришди

Кўпчилик кўкламда иш ва турмушдаги жисмоний ва руҳий ўзгаришларни оғир ўтказади. Бу пайтда сурункали касалликлар қўзғалади, асаб тизими ёмонлашади, кўп асабийлашади, тез ҳолсизланади, уйқуси ҳам меъёрида бўлмайди. Шифокорлар буни асосан биоритм ўзгариши, қиш ўтиб витаминлар етишмаслиги, ҳарорат ва босим гоҳ ошиб, гоҳ тушиб кетиши, аллергия ва иммунитет тушиб кетиши билан боғлашади, деб хабар беради rg.ru. Бу даврда кунлар узайиб организмнинг серотонин ва мелатонин – кайфият бағишлайдиган, яхши ухлаш ва дам олишга ёрдам берадиган гармонларни ишлаб чиқиш тартиби бузилади. Шу сабаб кўп уйқу босади, ҳар жиҳатдан бўшашиб қолади, хавотир кучаяди, апатия ҳолатига тушади. Бунда инсон одатда қувонч келтирадиган нарсаларга қизиқишни йўқотади, ҳеч нарса қилгиси келмайди ва доимий чарчоқни ҳис қилади. Ўзгаришлар шулардангина иборат эмас. Хотира ва диққатни жамлаш сусаяди, иштаҳа гоҳ пасайиб, гоҳ кучайиб кетади. Бундай даврни енгил ўтказиш учун мутахассислар овқатланиш рациони ва кун тартибини қайта кўриб чиқишни маслаҳат беради. Таркиби C, D, A ва В витаминларига бой бўлган – ёнғоқ, цитрус, балиқ, дуккакли ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш талаб этилади. Энг мақбули, бу танқисликни тўлдиришни шифокор маслаҳати билан амалга оширган маъқул. Шу билан бирга барқарор кун тартибига риоя этиш талаб қилинади. Жумладан, уйқудан 2-3 соат аввал гажет қурилмаларидан умуман фойдаланмаслик, хонани шамоллатиш, ҳар куни бир хил вақтда уйқуга ётиш ва бир хил вақтда уйғонишни тартибга қўйган маъқул, ҳатто дам олиш куни ҳам. 

  • 1 Апрель, 15:07
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech