Янгиликлар

not found

Реимбурсация дастури бўйича ЖССТ маслаҳатчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890- сонли қарорига мувофиқ сурункали касалликларни амбулатор даволаш учун қабул қилинадиган дори воситаларини электрон рецепт асосида дорихоналар орқали беморларга етказиш ҳамда ушбу жараёнда иштирок этган дорихоналарнинг дори воситалари бўйича сарф-харажатларини қоплаш тизими(реимбурсация)ни жорий этиш белгиланган. Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу вазифалар ижроси доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа минтақавий бюросининг тиббий маҳсулотлар нархини белгилаш ва қоплаш бўйича техник маслаҳатчиси Станислав Князков билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда юртимизда фаолият юритаётган фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчи компаниялар, етказиб берувчи ташкилотлар ҳамда фармацевтик фаолият билан шуғулланувчи тармоқлари мавжуд йирик дорихоналар вакиллари, хусусан, “Дори-Дармон” АК вакиллари ҳам иштирок этди. Учрашувда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари нархини белгилаш методологияси, бу жараёнда иштирок этадиган дорихоналарнинг сарф-харажатларини қоплаш тартиби ҳақида зарур маълумотлар берилди. Йиғилиш қизғин муҳокамаларга бой ўтди.

  • 20 Август, 13:00
  • Батафсил
not found

Британияликлар COVID-19га қарши вакциналарнинг ножўя таъсири учун тўлов талаб қилмоқда

Буюк Британияда деярли 14 минг киши гўёки COVID-19га қарши вакциналар туфайли етказилган зарар учун давлат томонидан компенсация олиш учун ариза берди. Минглаб аризалар тиббиёт мутахассислари томонидан рад этилиб, вакцинанинг касалликлар билан боғлиқлиги ҳақида етарли далиллар йўқлигини таъкидлаган бўлса-да, 175 та ҳолатда 120 минг фунт стерлинг (тахминан 155 минг доллар) компенсация берилди. Бу барча берилган аризаларнинг 2% дан камроғини ташкил қилади. Айтилишича, аризачилар тромблар ҳосил бўлиши, орқа мия яллиғланиши, эмланган қўл-оёқларнинг ҳаддан ташқари шиши, юз фалажи, шунингдек инсульт ва юрак хуружи каби оқибатлар учун тўловлар олган. Шикоятларнинг қарийб 97 фоизи Британиянинг AstraZeneca фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланган беморлардан келиб тушган. Қолган шикоятлар Американинг Pfizer ёки Moderna компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакциналарга тегишли. Қайд этилишича, ҳукумат огоҳлантиришларга қарамай ва ҳатто 2021 йил март ойига қадар Германия, Италия, Франция, Испания, Дания, Норвегия, Нидерландия, Швеция ва Латвияда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш тўхтатилганидан кейин ҳам AstraZeneca вакцинасини тавсия қилишни давом этган.

  • 19 Август, 14:54
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech