Янгиликлар

not found

Мутахассис: Гриппга қарши вакциналарнинг таъсир кучи бир йилгача етади

Нурмат Атабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари: — Кузнинг биринчи ойи яримлаб қолди. Ҳадемай ёғингарчилик мавсуми бошланиб, ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди. Бу — грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай давр. Кўтарилиш мавсуми эса одатда ноябрь ойидан бошланиб, март ойигача давом этади. Грипп вирусининг хавфли жиҳатлари ва асоратлари кўпчиликка маълум: бу касаллик қон томирлари деворларининг ҳимоя қобилиятини сусайтириб юборади. Шу сабабли инфекциялар қон оқими орқали ички органларга етиб бориб, яллиғланиш ўчоқларини ҳосил қилади. Оқибатда у пневмония, бронхит, юқори нафас йўлларининг иккиламчи бактериал инфекциялари, асаб ва юрак-қон томир тизими ҳамда қандли диабет каби хасталикларни келтириб чиқаради. Энг ёмони, ушбу дарддан ўз вақтида даволанмаслик ўлим ҳолатларига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таҳлилий ҳисоботи бор. Унга кўра, дунё бўйича йилига 650 минг нафарга яқин инсон мавсумий гриппдан вафот этади. Албатта, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал! Хўш, бу борада қандай муҳим тавсиялар бор? Аввало, иммун тизимини мустаҳкамлаш лозим. Шунда организмнинг турли касалликларга нисабатан ҳимоя қобилияти ошади. Қолаверса, гриппдан ишончли ҳимояланиш учун унга қарши эмланиш — энг тўғри ва оқилона усул. Чунки вакцина хавфсиз ва юқори таъсирга эга. Йиллик касалланиш ва ўлим ҳолатларини етарлича камайтиради. Яъни замонавий гриппга қарши эмлаш воситаларининг самарадорлиги 90 фоизга тенг. Бинобарин, бундай вакцина организмда 15 кун ичида гриппга қарши иммунитет ишлаб чиқади. Таъсир кучи 1 йилга етади. Эмлашдан олдин шифокор томонидан, албатта, эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинация қилиш-қилмаслик белгиланади. Яъни, эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак. Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади. ЖССТ ушбу вирусга қарши, биринчи навбатда, ҳомиладор аёллар, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар, кекса ёшли инсонлар (65 ёшдан катта), сурункали касалликлари бор беморлар ва тиббиёт ходимларини эмлашни тавсия этади.

  • 16 Сентябрь, 15:29
  • Батафсил
not found

ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти биринчи маймунчечак (mpox) вакцинаси - MVA-BN ни дастлабки квалификациядан ўтказди, бу ундан халқаро миқёсда кенг фойдаланиш имкониятларини очиб беради. ЖССТ таъкидлашича, MVA-BN вакцинаси олдиндан квалификация рўйхатига киритилган, бу эмлаш имкониятини сезиларли даражада яхшилайди, вирус тарқалишини камайтиришга ёрдам беради ва эпидемияларни олдини олади. Препарат Даниянинг Bavarian Nordic A/S биотехнология компанияси томонидан ишлаб чиқилган. MVA-BN 18 ёшдан ошган одамларга 4 ҳафталик интервал билан 2 дозали инъекция шаклида қўлланилиши мумкин. Вакцина 8 ҳафта давомида 2 дан 8 ° C гача бўлган ҳароратда сақланиши мумкин. ЖССТ кўрсатмаларига кўра, эмлашнинг фойдаси потенциал хавфлардан юқори бўлса, вакцина «чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар, шунингдек, ҳомиладор аёллар ва иммунитет танқислиги бўлган одамларда эпидемия ўчоқларида» қўлланилиши мумкин. «Маймунчечакка қарши вакцинанинг дастлабки квалификацияси Африкадаги ҳозирги авж олиш шароитида ҳам, келажакда ҳам ушбу касалликка қарши курашимиздаги муҳим қадамдир», деди ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус. Aфрика Иттифоқи маълумотларига кўра, 2024 йилда қитъада 38,4 мингта mpox касаллиги қайд этилади, бу аллақачон 1465 кишининг ўлимига олиб келди. Бу ўтган йилга нисбатан 160% кўп. Маълумот ўрнида, mpox вируси сичқон каби кемирувчилардан ёки касал одамдан юқади. Инфекциянинг энг кенг тарқалган сабабларидан баъзилари танадаги тошмага тегиш, ифлосланган кийим, чойшаб ва шунга ўхшаш нарсаларни ишлатишдир. mpox вирусли касаллик бўлиб, у асосан марказий ва ғарбий Aфриканинг чекка ҳудудларида тропик ўрмонлар яқинида учрайди. Ушбу касалликни ҳайвонлардан одамларга юқтиришнинг биринчи ҳолати 1970 йилда Конго Демократик Республикасида қайд этилган. ЖССТ маймунчечак эпидемиясини халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилди ва уни олдини олиш учун глобал саъй-ҳаракатларга чақирди.

  • 16 Сентябрь, 12:44
  • Батафсил
not found

Қирғизистондан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1981 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ва 1995 й.т., муқаддам ўғрилик жинояти учун судланган фуқаро ўзаро тил бириктириб, Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган 56000 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини яшаш хонадонларига яшириб қўйганликлари фош этилди.Мазкур хонадонни кўздан кечириш жараёнида, қўшимча 6780 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги ҳам маълум бўлди. ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам божхона органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказишди.Натижада, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида доимий яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган фуқаронинг “Нексия” русумли автотранспорт воситаси ва унинг Яккасарой туманидаги ижарага олган хонадони кўздан кечирилганда, жами 43666 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.Таъкидлаш лозимки, ушбу дори воситалари ҳам Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 16 Сентябрь, 10:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech