Янгиликлар

not found

TIHE 2024 — тиббиёт ва фармацевтика ривожи учун инновацион майдон

“Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” кўргмазмаси давом этмоқда. Кўргазманинг асосий тенденцияларидан бири маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек, бу йўналишдаги саноатда илғор технологияларни жорий этишга қаратилган. Алоҳида павильонда 13 мамлакатдан 60 дан ортиқ компаниялар бу соҳа учун энг сўнгги ишланмалар, ускуналар, хом ашё ва технологиялар, тайёр дори-дармонларни тақдим этаяпти. Кўргазмада 50 дан ортиқ маҳаллий компаниялар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлари ва янгиликларини, хусусан стоматология ускуналари, шифохоналар ва клиникалар учун мебел ва жиҳозлар, дори-дармонлар, фармацевтика, диагностика, офтальмология, физиотерапия ва реабилитация, лаборатория, рентген ускуналарини намойиш эмоқда. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси Бошқарув раисининг ўринбосари А.Камилов, "Ривожлантириш ва инвестиция" директори Б. Машарипов шунингдек, масъул ходимлар ҳам мазкур кўргазмага ташриф буюрди. Фармацевтика саноати ишлаб чиқарувчи компанияларининг стендлари, тақдим этаётган инновацион ишланмалари, дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан танишиб, қизғин мулоқот олиб боришди.

  • 17 Апрель, 18:00
  • Батафсил
not found

Йод танқислиги кимлар учун хавфли?

Ҳомиладор аёлларнинг танасида йод етишмаслиги уларнинг соғлиғига ва ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир қилади. Мутахассисларнинг фикрича, йод танқислиги боланинг ақлий ривожланиши ва бачадонда ҳомиланинг шаклланишида бузилишларга олиб келиши мумкин. Катталарда бу қалқонсимон безнинг дисфункциясига, барча органлар ва тизимларнинг тартибга солиниши бузилишига олиб келиши мумкин. Маълумотларига кўра, инсон организмида йод танқислиги катталарда 65%, болаларда 95% қалқонсимон без касалликларига сабаб бўлади. Натижада ҳар йили 3 миллиондан ортиқ катталар ва 400 мингга яқин болалар ихтисослаштирилган эндокринологик ёрдамга муҳтож бўлади. Асабийлашиш, чекиш, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва баъзи дорилар ҳам қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Ривожланаётган касаллик юзнинг шишиши, терининг ранги оқариши ёки сарғайиши, умумий заифлик, нормал овқатланиш билан тана вазнининг ўзгариши, терлаш ва ошқозон-ичак трактидаги бузилишлар билан номоён бўлади.

  • 17 Апрель, 14:52
  • Батафсил
not found

Қизилмияни оз миқдорда ҳам истеъмол қилиш қон босимини ошириши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) тавсиясига кўра, оз миқдорда қизилмия истеъмол қилиш соғлом ёшларда қон босими даражасини ошириши мумкин. Буни Швециянинг Линкопинг университети мутахассислари The American Journal of Clinical Nutrition журналида тақдим этган тадқиқот натижалари тасдиқламоқда. Таъкидланишича, қизилмия таркибида мавжуд бўлган glysyrrhizis кислотаси қон босимининг ошишига олиб келиши мумкин, шунинг учун ЖССТ тавсияларига кўра, уни ишлатиш 100 миллиграмм ёки ундан кам бўлиши керак. Швециялик олимлар ушбу доза соғлиқ учун хавф туғдириши ёки йўқлигини синаб кўришга қарор қилди. Тадқиқот танлаб олинган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар орасида ўтказилган. Улар икки гуруҳга бўлинган. Шундай қилиб, биринчи гуруҳи икки ҳафта давомида ҳар куни 100 миллиграмм glysyrrhizis кислотаси бўлган 3,3 грамм ширин қизилмия конфетини истеъмол қилган, иккинчи назорат гуруҳига эса бу кислотасиз веган тузли қизилмия конфетлари берилган. Тажрибадан икки ҳафта ўтгач, гуруҳлар ўрни алмаштирилган. Тадқиқотдан олдин ва тадқиқотда жараёнида гуруҳ аъзолариниг қон босими ўлчанган. Тадқиқотга кўра 100 миллиграмм glysyrrhizis кислотаси бўлган қизилмияни истеъмол қилган ёш ва соғлом одамларда қон босимини ошиши кузатилган. Олимларнинг фикрига кўра, ўртача ўсиш 3,1 миллиметр симоб устунини ташкил этди. Маълумотларга кўра илгари оз миқдорда истеъмол қилинган қизилмия учун бундай ҳолат кузатилмаган.

  • 17 Апрель, 12:09
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech