Янгиликлар

not found

Қоҳира жанубидаги қишлоқ аҳолисида номаълум касаллик аломатлари аниқланди

Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги Қоҳира жанубида жойлашган Кена вилоятига қарашли Эль-Аликат қишлоғининг бир гуруҳ аҳолисида номаълум касаллик белгилари аниқланганини маълум қилди. Беморлар иситма кўтарилиши, қусиш, суяклар оғриғи ва бош айланишидан шикоят қилмоқда. “Шикоятларни ўрганиш учун профилактика ва тиббий ёрдам кўрсатиш гуруҳлари юборилди, беморлардан тестлар олинди”, дейилади мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. Ҳеч бир ҳолатда беморларни касалхонага ётқизишга зарурат туғилмади. Расмийлар аҳоли пунктига мутахассислар билан бирга 50 га яқин автомашина жўнатди, ичимлик сувидан ҳам намуналар олинди. 200 нафардан 1000 нафаргача маҳаллий аҳоли вакиллари номаълум касалликнинг аломатларидан шикоят қилишди, деб хабар беради lenta.ru.

  • 18 Июль, 17:24
  • Батафсил
not found

Айрим тиббиёт муассасаларида янги лавозимлар жорий этилади

2023 йил 1 августдан айрим тиббиёт муассасаларида қуйидаги лавозимлари жорий этилади. • туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог; • стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог; • стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари. 023/2024 ўқув йилидан “Психиатрия”, “Тиббий психология” ва “Наркология” клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат давлат гранти асосида умумий қабул параметрлари доирасида амалга оширилади. 2023 йил 1 июлдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларидаги психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суицидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилади.

  • 18 Июль, 15:08
  • Батафсил
not found

Зиғир ёғининг фойдали хусусиятлари

Ёғ зиғир уруғидан совуқ пресслаш орқали олинади. Шунинг учун мой шифобахш хусусиятларини сақлаб қолади ва доривор мақсадларда фойдаланиш мумкин. Зиғир  ёғи таркибида омега-3, омега-6, омега-9, A, Б1, Б2, Б3, Б4, Б6, Б9, Е (холин), К, Ф витаминлари, калий, фосфор, магний, темир, цинк, фитостероллар, лецитин, бета-каротин мавжуд. У қуйидаги фойдали доривор хусусиятларга эга: - холестерин камайтиришга, қон суюлтиришга ва  томирларининг эластиклигини оширишга ёрдам беради; - инсоннинг овқат ҳазм қилиш тизимининг ишини нормаллаштиради; - тананинг барча ҳужайраларига эркин радикалларнинг таъсирини блоклайдиган антиоксидантларни ўз ичига олади; - аёлларда гормонал фонни нормаллаштиради, предменструал синдромни енгиллаштиради; - ўпка ва бронхлар касалликларини, асаб тизими касалликларини комплекс даволаш ва олдини олишда қўлланилади. Косметологияда зиғир ёғи витаминларнинг юқори миқдори ва ёшартирувчи, юмшатувчи, бактерицид хусусиятлари туфайли тери ва сочлар учун ниқобларга қўшилади. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар Зиғир ёғи панкреатит ва ошқозон ости бези ва жигар, холелитиаз ва уролитиаз, қон касалликлари, аллергия билан боғлиқ муаммолари борларга тавсия қилинмайди. Зиғир уруғида фитоестрогенларнинг миқдори баланд бўлгани сабабли, улардан фойдаланиш эндометриоз, гипотериоз, гипертериоз каби касалликларда чекланиши керак. Зиғир ёғини қандай истеъмол қилинади Кунига 1 ош қошиқ кифоя қилади. Ҳоҳласангиз ўзини ичинг, ёки салатларга ва бўтқаларга аралаштиринг. Қовуриш учун ҳеч қачон зиғир ёғини ишлатманг: тўйинмаган ёғли кислоталар ҳарорат таъсирида парчаланади ва канцерогенга айланади.

  • 18 Июль, 12:22
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech