12:22 (18.07.2023)

3268

Зиғир ёғининг фойдали хусусиятлари

Ёғ зиғир уруғидан совуқ пресслаш орқали олинади. Шунинг учун мой шифобахш хусусиятларини сақлаб қолади ва доривор мақсадларда фойдаланиш мумкин.

Зиғир  ёғи таркибида омега-3, омега-6, омега-9, A, Б1, Б2, Б3, Б4, Б6, Б9, Е (холин), К, Ф витаминлари, калий, фосфор, магний, темир, цинк, фитостероллар, лецитин, бета-каротин мавжуд.

У қуйидаги фойдали доривор хусусиятларга эга:

- холестерин камайтиришга, қон суюлтиришга ва  томирларининг эластиклигини оширишга ёрдам беради;

- инсоннинг овқат ҳазм қилиш тизимининг ишини нормаллаштиради;

- тананинг барча ҳужайраларига эркин радикалларнинг таъсирини блоклайдиган антиоксидантларни ўз ичига олади;

- аёлларда гормонал фонни нормаллаштиради, предменструал синдромни енгиллаштиради;

- ўпка ва бронхлар касалликларини, асаб тизими касалликларини комплекс даволаш ва олдини олишда қўлланилади.

Косметологияда зиғир ёғи витаминларнинг юқори миқдори ва ёшартирувчи, юмшатувчи, бактерицид хусусиятлари туфайли тери ва сочлар учун ниқобларга қўшилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Зиғир ёғи панкреатит ва ошқозон ости бези ва жигар, холелитиаз ва уролитиаз, қон касалликлари, аллергия билан боғлиқ муаммолари борларга тавсия қилинмайди. Зиғир уруғида фитоестрогенларнинг миқдори баланд бўлгани сабабли, улардан фойдаланиш эндометриоз, гипотериоз, гипертериоз каби касалликларда чекланиши керак.

Зиғир ёғини қандай истеъмол қилинади

Кунига 1 ош қошиқ кифоя қилади. Ҳоҳласангиз ўзини ичинг, ёки салатларга ва бўтқаларга аралаштиринг. Қовуриш учун ҳеч қачон зиғир ёғини ишлатманг: тўйинмаган ёғли кислоталар ҳарорат таъсирида парчаланади ва канцерогенга айланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech