Янгиликлар

not found

ССВ: Чет эл фуқароси бўлган ва фуқаролиги бўлмаган тиббиёт ходимлари ҳам малака тоифасини олиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасқидланган. Мазкур ҳужжат тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди. Ушбу жараённи ташкил этиш бўйича Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов маълумот берди. — Малака тоифалари Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда идоравий бўйсунувидан қатъи назар: - тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи барча ташкилотларда фаолият юритадиган шифокорлар, фармацевтлар; - “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари; - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларида фаолият юритаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади. Шифокор ва фармацевтлар ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади. Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул килинган шифокорлар ҳамда фармацевтлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган шифокор ва фармацевтлар мутахассислиги бўйича уч йил иш стажига эга бўлгандан сўнг малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади. Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

  • 9 Октябрь, 09:04
  • Батафсил
not found

Синов муваффақиятсиз ўтди: Takeda ўпка саратонига қарши дорини қайтариб олмоқда

Takeda Pharmaceutical компанияси ўпка саратонига қарши Exkivity (мобосертиниб) препаратини ихтиёрий равишда бекор қилишини айтди. Exkivity мутацияга эга бўлган ва кимётерапия пайтида ёки ундан кейин касалликнинг кучайиши бўлган ўпка саратонига дучор бўлган беморлари когортасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Регулятор клиник синовларнинг эрта ва ўрта босқичлари натижаларига кўра ижобий қарор қабул қилган ва 2021 йилда ушбу препарат тезлаштирилган ФДA рухсатини олган эди. Қўшма Штатлардан ташқари, Exkivity бир қанча бошқа мамлакатларда ҳам тасдиқланган. Бироқ, сўнгги 3-босқич тадқиқоти Еxclaim-2 ўпка саратонини даволашда онкологик препаратнинг афзалликларини тасдиқламади. Тадқиқот давомида беморларда Exkivity монотерапиясини стандарт платина асосидаги кимётерапия билан таққослади. Оралиқ таҳлил маълумотлари асосида синов муваффақиятсиз деб топилди ва эрта тўхтатилди. Япон ишлаб чиқарувчиси Европа Иттифоқи ва AҚШда маркетинг рухсатномасини олиш учун аризаларни қайтариб олади, шунингдек, препаратни рухсат этилган ҳар бир давлатдан ихтиёрий равишда қайтариб олишни бошлаш ниятида.

  • 6 Октябрь, 15:05
  • Батафсил
not found

Ҳиндистонда заҳарли моддалар бўлган яна иккита сироп топилди

Ҳиндистоннинг Дори-дармон стандартлари ва назорати марказий бошқармаси (CDSCO) Norris Medicines компаниясининг йўталга қарши сиропи ва аллергияга қарши сиропи таркибида заҳарли моддалар борлигини аниқлади. Бир неча ой олдин Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сиропларини истеъмол қилган 141 та бола вафот этгани маълум бўлган эди. Уларда диетилен гликол ва этилен гликол борлиги аниқланган - ўтган йилнинг ўрталарида Гамбия, Ўзбекистон ва Камерунда ўлимга сабаб бўлган йўтал сиропларида бўлган бир хил моддалар. Дориларда диетилен гликол ва этилен гликол масаласи сўнгги икки йил ичида биринчи марта CDSCO ойлик ҳисоботларида пайдо бўлди. Мамлакатда улуши 42 миллиард долларга яқин бўлган кичик фармацевтика ишлаб чиқарувчиларни йопиш бўйича фаол сиёсат олиб борилмоқда. Гужарат штатининг озиқ-овқат ва фармацевтика бошқармаси ходими Ҳ.Г. Кошианинг сўзларига кўра, ўтган ой Norris заводини текширишдан сўнг, агентлик ишлаб чиқаришни тўхтатиб туришга ва чиқарилган дори-дармонларни қайтариб олишга қарор қилди. CDSCO лаборатория синовларига кўра, Trimax йўтал сиропи таркибида 0,118% этилен гликол, Sylpro Plus аллергия сиропида 0,171% этилен гликол ва 0,243% диетилен гликол мавжуд. Шу муносабат билан, сироплар сифатсиз дори воситалари, қалбаки дори воситалари, шунингдек, критик миқдорда заҳарли моддаларни ўз ичига олган дори воситалари рўйхатига киритилди. Рўйхат август ойида идора веб-сайтида эълон қилинган. Кошиа, Norris йўтал сиропини баъзи мамлакатларга экспорт қилганини айтди, аммо айни қайси мамлакатларга эканлиги маълум эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) халқаро стандартларга кўра, бундай моддаларнинг рухсат этилган максимал миқдори 0,10% дан ошмаслик кераклигини таъкидлади.

  • 6 Октябрь, 12:05
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech