11:43 (12.12.2023)
1408
Дунёда биринчи бўлиб ўтказилган клиник синов ревматоид артритни даволашда кенг қўлланиладиган дори барицитиниб янги ташхис қўйилган беморларда 1-тоифа диабетнинг ривожланишини тўхтатиши мумкинлигини кўрсатди.
Aвстралиянинг Мелбурн шаҳридаги Сент-Винсент тиббий тадқиқотлар институти олимлари барицитиниб организмда инсулин ишлаб чиқаришни сақлаб қолиши мумкинлигини аниқлади.
Улар ушбу кашфиётни касалликни назорат қилиш ва даволашда "катта қадам" деб таърифладилар ва улар бу иш "1-тоифа диабетни назорат қилиш қобилиятини тубдан яхшилашини ваъда қилмоқда".
Тадқиқотда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган 91 бемор иштирок этди. Улардан 60 таси барицитиниб, қолганлари плацебо қабул қилишди. Барча беморларга сўнгги 100 кун ичида 1-тоифа диабет ташхиси қўйилган ва тадқиқот давомида инсулин терапияси олаётган эди.
Натижалар шуни кўрсатдики, барицитинибни қабул қилган гуруҳ иштирокчилар организмининг ўзи инсулин ишлаб чиқаришини самарали сақлаб қолишга ва 1-тоифа диабетнинг ривожланишини бостиришга муваффақ бўлишди. Шу сабаб улар даволаниш пайтида сезиларли даражада камроқ инсулин талаб қилдилар.
Доктор Фей Райли тадқиқот алоқалари бўйича менежери: Бу натижалар шуни кўрсатадики, 1-тоифа диабетнинг илдизига - иммунитет тизимига ҳужумга йўналтирилган ҳолда, препарат 1-тоифа диабетга янги ташхис қўйилган одамларда ошқозон ости безини ҳимоя қилишга ёрдам беради, шунинг учун у иложи борича кўпроқ инсулин ишлаб чиқаради.
Бу қондаги шакар миқдорини барқарорроқ ушлаб туриши ва келажакда диабетнинг жиддий асоратларидан ҳимоя қилиши мумкин.