11:42 (12.11.2024)
400
AҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси (ФДA) фенилефринни самарасиз дори сифатида рецептсиз дорилар таркибидан чиқаришни таклиф қилди. Фенилефрин шамоллаш ва йўтал сиропларида кенг қўлланилади.
Бундан ташқари, у бурун битишини даволаш учун бурун спрейлари таркибига киради. ФДA таклифи фақат ичишга мўлжалланган фенилефринга таалуқли.
Ўтган йили бир гуруҳ экспертлар бир овоздан фенилефринни бурун спрейларида шишга қарши восита сифатида самарасиз деб ҳисоблашди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунинг учун етарли даражада тасдиқловчи тадқиқотлар ўтказилган.
Бир қатор компанияларга (Procter & Gamble вa GSK) нисбатан таркибида фенилефрин бўлган шамоллашни даволашга мўлжалланган дори-дармонлар ҳақида истеъмолчиларни чалғитувчи рекламалар учун даъволар қўзғатилган.
Aйни пайтда ФДA жамоатчиликдан таклиф юзасидан изоҳ сўради.
Ҳозирча ишлаб чиқарувчилар таркибида фелефрин бўлган бурун битишига қарши спрейларини сотишда давом этишлари мумкин.
ФДA ишлаб чиқарувчиларга фенилефринли препаратлар таркибини ўзгартириш ёки бундай дориларни сотувдан чиқариш учун етарли вақт беришга тайёрлигини билдирди.