16:30 (11.11.2024)
380
Қалқонсимон без кичик бўлса-да, аммо жуда муҳим органдир. Организмнинг кўплаб муҳим тизимларининг саломатлиги унинг ишлашига боғлиқ. Ҳатто жуда кичик камчилик ҳам энг муҳим органларнинг ишига жиддий таъсир қилиши ва касалликларни қўзғатиши мумкин.
1. Вазннинг тушунарсиз ўзгариши
Метаболизм тезлиги қалқонсимон безга ҳам боғлиқ ва шунинг учун унинг ишидаги энг кичик ўзгариш ҳам дарҳол сезилади. Қалқонсимон без ҳаддан ташқари фаол бўлса, тўсатдан жуда кўп вазн йўқотиш мумкин. Агар, аксинча, без қонга одатдагидан кўра камроқ гормонларни чиқарадиган бўлса, шиш бошланади ва семириш кузатилади. Иккала ҳолатда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш зарур, агар керак бўлса, қалқонсимон безнинг ультратовуш текширувини ўтказиш зарур.
2. Уйқучанлик ва чарчоқ ҳисси
Доимо уйқучанлик ва енгил юмушлар ҳам сизни чарчатадими? Эҳтимол буларнинг барчаси қалқонсимон безнинг яхши ишламаслигидандир. Эндокринологларнинг айтишича, агар чарчаган ҳолда уйғониш кузатилса, бу шифокорга боришдан дарак беради. Эҳтимол, муолажалардан сўнг ҳаммасига ўз жойига тушиб кетади.
3. Терморегуляция билан боғлиқ муаммолар
Атрофдагиларнинг ҳаммаси иссиқдан азият чекаётган бир вақтда совқотиш ёки аксинча, совуқ мавсумда терлаш. Бу қалқонсимон безнинг нормал фаолияти бузилганлигини кўрсатиши мумкин бўлган яна бир аломатдир.
4. Ҳомиладор бўлолмаслик
Аёлларнинг репродуктив саломатлиги эндокрин тизим билан бевосита боғлиқ бўлиб, ҳомиладор бўлиш асосан қалқонсимон безнинг яхши ишлашига боғлиқ. Циклдаги ўзгаришлар, оғриқ, ҳомиладорлик бўла олмаслик – буларнинг барчаси эндокринолог билан боғланиш ва қалқонсимон безни текшириш учун сабабдир. Гап шундаки, гипотиреоз овуляция ва ҳайз даврини бошқарадиган гормонлар ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин. Шунинг учун қалқонсимон безни текширтириш зарур.
5. Депрессия ва ташвиш
Агар қалқонсимон без жуда кўп гормон ишлаб чиқарса, организмнинг умумий ритми кучаяди, асаб тизими стрессни бошдан кечиради ва асабийлик ҳамда ташвишланиш кузатилади. Агар гормонлар жуда кам бўлса, ҳақиқий депрессия аломатларини бошдан кечириш мумкин. Шундай қилиб, агар ташвиш ёки тушкунлик кучайса, психиатрга қўшимча равишда эндокринологга учрашиш керак.
6.Тери ва соч муаммолари
Гипотиреознинг яна иккита муҳим аломати- соч тўкилиши ва қуруқ теридир. Ёзда ушбу аломатга дуч келишдан, айниқса эҳтиёт бўлиш керак. Гап шундаки, метаболизм секинлашиши билан терлаш ҳам камаяди, бунинг натижасида тери камроқ намланади, қурийди ва ҳатто тез сувсизланади. Шунинг учун бундай вақтда крем ва лосьонлар ёрдам бермайди, яхшиси эндокринолог билан маслаҳатлашган маъқул.