12:00 (24.07.2024)

1357

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ОИВ диагностикасига доир тавсияларини янгилади

Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 миллион нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 миллион кишига ортяпти. Энг ёмони, касаллик ҳар йили 600 минг кишини ҳаётдан олиб кетмоқда.

Мутахассислар бундай ўсиш динамикасини хасталикка эрта босқичда ташхис қўйилмаслиги билан изоҳлайди.

Масалан, ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига қарашли 53 мамлакатда (Марказий Осиё давлатлари ҳам шу рўйхатда) ОИВга чалинган беморларнинг тўртдан бир қисми ўз хасталигидан бехабар бўлса, қарийб ярми ўз ташхисини жуда кеч босқичда билади. 

Шуларни инобатга олиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ОИВ диагностикасига доир тавсияларини янгилади.

Ундан ОИВ/ОИТС ҳамда жинсий йўл билан юқадиган бошқа инфекциялар учун экспресс-тест хизматлари кўлами ҳамда ўз-ўзини текшириш имкониятини кенгайтиришга доир кўрсатмалар ўрин олган. 

Экспертларнинг хулоса қилишича, 2030 йилгача ОИВнинг аҳоли саломатлигига таҳдид сифатидаги глобал хавфини камайтиришга доир устувор мақсадларга эришиш мумкин.

Бунинг учун ҳукуматлар хасталикнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, инфекцияни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш учун зарур ресурслар ажратиши керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech