Янгиликлар

not found

“Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” дори препаратидан огоҳ бўлинг!

Испаниянинг “Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги” (AEMPS) қарорига биноан, Испаниянинг Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” (флаконларда) дори препаратининг “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” юқоридаги маълумотга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган қуйидаги: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225 серияларини фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётганлигини маълум қилади.

  • 3 Апрель, 14:08
  • Батафсил
not found

Украинанинг «Юрия-фарм» компанияси Ўзбекистондаги фармкорхонани сотиб олди

Украинанинг «Юрия-Фарм» фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги «Река-Мед» фармацевтика компаниясини сотиб олди. Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кредити ҳисобидан 10 млн евро ажратди, дея хабар қилди банк матбуот хизмати. ЕТТБ кредити маҳсулотининг 30 фоизини (шундан 15 фоизи Ўзбекистонга) экспорт қилувчи «Юрия-фарм»га Ўзбекистон бозори учун дори воситаларини ички ишлаб чиқариш ҳамда Украинадаги ишлаб чиқариш қувватларининг қарийб 10 фоизини бошқа дори воситаларини ишлаб чиқариш учун бўшатиш имконини беради. ЕТТБнинг таъкидлашича, «Юрия-Фарм» Украинадаги етакчи бешта фармацевтика ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, ўз дори воситаларини дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилади. «Россия ва Украина ўртасидаги уруш шароитида экспорт қийинлашиб, қимматлаб бораётган бир пайтда ўзбек компаниясини сотиб олиш энг яхши стратегик қадам бўлди», — дея қайд этди банк. «Ушбу келишув Украинада ҳам, Ўзбекистонда ҳам дори воситаларининг мавжудлигини оширади. Шунингдек, у «Юрия-Фарм»нинг рентабеллигини оширади ҳамда Украинадан ташқарида қўшимча майдонларни жойлаштириш орқали ишлаб чиқариш хатарларини диверсификация қилади», — деди Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Шарқий Европа ва Кавказ бўйича бошқарувчи директори Маттео Патроне. «Юрия-фарм» ЕТТБ билан дастлабки кредит шартномасини 2019 йил май ойида имзолаган. Компания 25 млн евро жалб қилди, бу маблағ икки траншда ажратилиши керак эди. Дастлабки 15 млн евро қадоқлаш линияларини такомиллаштириш, арзон индивидуал дозаларда саратон касаллигини даволаш учун дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларига сарфланди. Ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш учун мўлжалланган иккинчи транш эса сарфланмади, эндиликда у «Река-Мед»ни сотиб олишга йўналтирилади.

  • 3 Апрель, 10:18
  • Батафсил
not found

Ҳиндистон сохта дори воситалари ишлаб чиқарган 18 та фармацевтика компаниясининг лицензиясини бекор қилди

Сифатсиз дори-дармонларни ишлаб чиқаришга қарши кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида марказий ва давлат назорат органлари 76 фармацевтика компаниясида биргаликда текширув ўтказди. Улардан 18 тасида сохта дори воситалари ишлаб чиқаргани учун лицензиялари бекор қилди. Текширувлар сўнгги 15 кун ичида мамлакат бўйлаб ўтказилган. Манбанинг маълум қилишича, сифатсиз дори воситалари ишлаб чиқаришга қарши махсус ҳаракатнинг биринчи босқичида 76 корхонага нисбатан чора кўрилган. «Сохта дори воситалари ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти қоидаларини бузганлик учун 18 та фармацевтика компаниясининг лицензиялари бекор қилинди. Бундан ташқари, яна 26 тасига сабаблар юзасидан огоҳлантириш берилди», дейилади манбада. Манбада айнан қайси компанияларнинг лицензиялари бекор қилингани айтилмаган. Таъкидлашича, махсус ҳаракат доирасида регуляторлар 203 та фирмани аниқлаган. Компанияларнинг аксарияти Ҳимачал-Прадеш (70), Уттаракханд (45) ва Мадхя Прадеш (23) штатларида фаолият олиб борган. Сўнгги пайтларда Ҳиндистонда жойлашган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган дори-дармонларнинг сифати ҳақида саволлар пайдо бўлди. Февраль ойида Тамил Надуда жойлашган «Global Pharma Healthcare» компанияси кўз томчилари АҚШда кўриш қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ салбий таъсирларга сабаб бўлгани маълум бўлганди. Бунгача Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сироплари ўтган йили Гамбия ва Ўзбекистонда болалар ўлимига алоқадорлиги аниқланган эди.

  • 31 Март, 09:40
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech