Янгиликлар

not found

Сунъий интеллект иловаси юрак етишмовчилиги касаллигини у содир бўлишидан олдин аниқлай олди

Овоздаги ўзгаришлар орқали одамда юрак етишмовчилигини сунъий интеллект ёрдамида аниқловчи дастур касалхонага ётқизилганларнинг 75% дан кўпроғини улар содир бўлишидан тахминан уч ҳафта олдин башорат қилган. Тадқиқот 2018-йилнинг мартидан 2023-йилнинг апрелигача ўтказилди ва юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган 416 нафар катталар қамраб олинди. Тадқиқот иштирокчилари ҳар куни телефон иловасига ўз она тилларида - иброний, рус, араб ёки инглиз тилида бешта жумла ёзиб олишди. Тадқиқотнинг ўқув босқичида сунъий интеллект алгоритмини ишлаб чиқиш учун 263 иштирокчининг алоҳида нутқ ўлчовлари ишлатилган. Кейин, алгоритм қолган 153 иштирокчида восита самарадорлигини текшириш учун ишлатилган. Тадқиқотчилар ушбу технология ёрдамида юрак касалликларини олдиндан тўғри аниқлай олиш мумкин деган хулосага келишди. Яъни бу дастур орқали юрак билан муаммоларни олдиндан аниқлаб, жиддий оқибатларни олдини олиш мумкин бўлади.

  • 23 Ноябрь, 11:51
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Z.-F.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Б.М. жами 409 та “Тебантин” ва “Kарбамазепин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.М.га 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, дорихонадан яна 60 дона “Тебантин” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “L.7.” МЧЖ раҳбари Ш.Э. ва бошқалар МЧЖ дорихонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “Габапентин канон” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га сотган вақтида ушланиб, дорихонадан яна 928 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 23 Ноябрь, 09:02
  • Батафсил
not found

Парҳез ичимликлар диабетга олиб келиши мумкин - олимлар

Италиянинг Валенсия халқаро университети олимлари шундай хулосага келишди. Шакар ўрнини босувчи моддаларни ўз ичига олган парҳез ичимликларни истеъмол қилиш диабет, семизлик, гипертония ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Тадқиқот натижалари Science Direct томонидан чоп этилди. Ширин паст калорияли ичимликлар сунъий шакар ўрнини босувчи моддалар ёрдамида ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарувчилар уларни шакарга "соғлом муқобил" деб аташади, аммо бундай аналоглар хавфсиз эмас. Улар юрак-қон томир касалликлари, сурункали буйрак касаллиги, семизлик, гипертенония, диабет ва ошқозон ости бези саратони ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Тадқиқотчилар ичимликлар буйрак касаллиги ва саратон ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқликни заиф деб аташган, аммо шакар ўрнини босувчи моддалар аслида ичакларга зарар етказиши ва дисбактериозни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, парҳезли ичимликлар ичиш глюкоза алмашинуви жараёнини бузадиган айрим ичак бактерияларининг кўпайишига сабаб бўлади, дейилади тадқиқотда.

  • 22 Ноябрь, 17:29
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech