Янгиликлар

not found

ЖССТ: 2022 йилда қизамиқдан ўлим 43 фоизга ошган

2022 йилда 37 та давлатда қизамиқнинг кенг миқёсли авж олиши қайд этилган. Бундан ташқари, 2021 йилга нисбатан касалланиш 18 фоизга (21 мамлакатда 9 миллион киши), ўлим даражаси 43 фоизга (136 минг ҳолат) ошган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти болалардир. Бу ҳақда ЖССТ ва AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ҳисоботида маълум қилинди. Бу муаммо Aфрикада кескинлашган. Шунингдек, инфекцион ҳолатлар Шарқий Ўртаер денгизининг олтита, Жануби-Шарқий Осиёнинг иккита ва Европанинг битта давлатида қайд этилган. Қизамиқ эпидемиясининг олдини олиш учун аҳолининг 95 фоизи эмланиши керак, аммо 2022 йилда бу кўрсаткич ўртача атиги 83 фоизни ташкил қилган, қашшоқ мамлакатларда эса 66 фоиздан ошмайди. Aнгола, Бразилия, Конго Демократик Республикаси, Ҳиндистон, Индонезия, Мадагаскар, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Эфиопия каби эндемик мамлакатларда деярли 22 миллион бола вакцинанинг биринчи дозасини олмаган, 11 миллион бола эса иккинчиси билан эмланмаган. Қизамиқ жуда юқумли вирусли болалик давридаги касаллик ҳисобланади. Бироқ, катталарга ҳам юқиши мумкин. Қизамиқ ўрта отит, менингит ва энцефалит каби асоратлар туфайли хавфлидир. 

  • 20 Ноябрь, 12:50
  • Батафсил
not found

Шифокор энергетик ичимликларнинг асосий хавфи тўғрисида огоҳлантирди

Aлкоголсиз тетиклаштирувчи ичимликлар соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақида америкалик шифокор Стюарт Фишер Daily Mail нашрига берган интервюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, хавф кофеинда бўлиб, кўпинча бундай ичимликлар таркибида у кўп миқдорда мавжуд. Ушбу модда юрак ва буйраклар ишига салбий таъсир қилади. Агар ичимлик "узоқ QT синдроми" деб аталадиган ноёб юрак касаллиги бўлган одам томонидан истеъмол қилинса, ҳатто 100 мг кофеин ҳам юрак хуружини қўзғатиши мумкин, дейди шифокор. Бундай ташхис қўйилган одамларда юракнинг электр реполаризацияси жараёни бузилган бўлади. Реполяризация - бу юрак ҳужайра мембранасидаги натрий ионларининг дастлабки концентрацияси тикланадиган фаза, деб тушунтирди Фишер. Шундай қилиб, юракдаги мушак тўқималари кейинги қисқаришни амалга оширишдан олдин тикланади. Бу жараёндаги бузилишлар аритмия, конвулсиялар ва ҳушидан кетишни келтириб чиқаради. Оғир ҳолатларда одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин. Бироқ, шифокорнинг таъкидлашича, кофеиннинг юқори дозалари нафақат ушбу касалликка чалинган одамлар учун зарарли. Ҳатто мукаммал соғлом одамларда ҳам кунига 400 мг дан ортиқ ушбу моддани истеъмол қилиш бош оғриғи, уйқусизлик, асабийлашиш, тез юрак уриши, мушакларнинг титраши ва чарчоққа олиб келиши мумкин.

  • 17 Ноябрь, 17:27
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech