11:58 (17.11.2023)

1375

ЖССТ ёлғизликни соғлиқ учун катта зарар деб атади

Ташкилот ёлғизликнинг зарарини кунига 15 та сигарет чекиш билан таққослади.

Ёлғизлик бутун дунё бўйлаб одамларнинг соғлиғига таҳдид солмоқда ва унинг зарари кунига 15 та сигарет чекишга тенг бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ёлғизлик ва ижтимоий изоляция оқибатларини ўрганувчи ижтимоий алоқалар комиссияси ҳамраислари маълум қилди. 

"Ёлғизлик чегараси йўқ ва соғлиқ, фаровонлик ва ривожланишнинг барча соҳаларига таъсир қилувчи глобал соғлиқ учун таҳдидга айланмоқда", - дейди комиссия ҳамраисларидан бири Чидо Мпемба.

Ташкилотга ҳамраислик қилувчи америкалик бош санитар шифокори Вивек Мертининг сўзларига кўра, ёлғизликнинг соғлиқ учун хавфи кунига 15 та сигарет чекишдан кам емас, семизлик ва жисмоний фаолликнинг етишмаслигидан ҳам каттароқдир. Унинг таъкидлашича, ёлғизлик кўпинча ривожланган мамлакатларда муаммо сифатида кўрилади, бироқ ҳозирда дунёнинг барча минтақаларида ҳар тўртинчи кекса киши ижтимоий жиҳатдан изоляция қилинган, деб ёзади Тҳе Гуардиан.

ЖССТ чоршанба куни ижтимоий алоқаларнинг одамлар саломатлигига таъсирини ўрганиш бўйича янги комиссия тузилганини еълон қилди. Унга 11 нафар сиёсатчи ва фаоллар кирган. Комиссиянинг амал қилиш муддати уч йилни ташкил қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech