11:52 (22.10.2024)

401

D витамини юрак касалликларидан ҳимоя қилмайди — олимлар

Beth Israel Deaconess тиббиёт маркази олимлари D витаминли қўшимчалар lдозасидан қатъий назар юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини камайтирмайди, деган хулосага келишди.

D дармондорисининг юракка таъсирини билиш учун олимлар узоқ муддатли синов ўтказишди. Унда юқори дозадаги D витамини юрак шикастланиши ёки зўриқишидан дарак берувчи икки махсус оқсил ва қон даражасини пасайтира олишига қанчалик таъсир қилиши ўрганилди. Бундан ташқари, D3 витаминли қўшимчаларнинг 70 ёшлиларнинг йиқилиш хавфига таъсири ўрганилган тадқиқот маълумотлари таҳлил қилинди.

Тадқиқот қатнашчилари тўртта тасодифий гуруҳга тақсимланди. D3 витамини кунига 1-гуруҳга — 200, 2-гуруҳга — 1000, 3-гуруҳга — 2000, 4-гуруҳга — 4000 халқаро бирлик миқдорида бериб борилди. Қондаги юрак-қон томир касалликлари биомаркерлари даражаси D витаминини бериш бошлангач тадқиқот бошида, уч ойдан сўнг, 12 ва 24 ойдан сўнг ўлчанди.

Таҳлиллар катта ёшлиларда юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини пасайтиришда D витамини самара беришини тасдиқламади. Таъкидланишича, икки йил давом этган тадқиқотда дозасидан қатъи назар, D витаминли қўшимчалар юрак-қон томир саломатлиги бўйича биронта кўрсаткични яхшилашга хизмат қилмаган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech