17:59 (25.10.2024)
658
Муддати ўтган дориларни шунчаки бошқа маиший чиқиндиларга қўшиш ёки канализацияга ташлаб юбориш мумкин эмас. Сувда эрийдиган препаратлар бундан мустасно.
Қолган дори-дармонлар билан қуйидагича иш тутиш керак:
• Таблеткаларни блистердан ёки қадоқдан чиқариб, кукун ҳолига келгунча майдалаш керак. Капсулаларни ёки ампулаларни очинг ва ичидагини олинг. Буғланишни ҳидламанг.
• Олинган кукунни шаффоф бўлмаган мустаҳкам пакетга ёки қопқоғи зич банкага солинг. Егулик бўлмаган нарсани, масалан, тупроқ ёки чойни шамасини қўшинг, ва яхшилаб аралаштириб қадоқланг.
• Агар мазлар ҳақида гап кетса, уларни полиэтилен пакетга сиқиб чиқариш ва тюбиклардан алоҳида утилизация қилиш керак.
Бундай чора-тадбирлар уйсиз ёки ёввойи ҳайвонларнинг утилизация қилинган препаратларга қизиқмаслиги учун зарурдир.
Агар сизнинг шаҳрингизда утилизация учун махсус марказ бўлса, яхшиси дориларни у ерга олиб боринг. Муддатини ўтказиб юборган дорилар уй аптечкасида камроқ пайдо бўлиши учун, яхшиси, ортиқча дориларни ғамламаслик, уларни фақат зарурият бўлганда сотиб олиш керак.