14:45 (24.10.2024)

524

Германияда илк бор маймун чечагининг янги штамми билан касалланиш ҳолати тасдиқланди

Роберт Кох номидаги жамоат саломатлиги институти Германияда маймун чечагининг янги штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати ҳақида хабар берди.

Касаллик Кёлндаги шифохоналардан бирига ётқизилган 33 ёшли эркакда аниқланган. Ҳозирда бемор изоляция қилинган, деб хабар беради мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

18 октябрь куни ўтказилган тест натижаларига кўра, mpoxнинг (маймун чечаги) янги варианти clade 1b келтириб чиқарадиган инфекция саналади. Мазкур штамм тарқалиши туфайли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти август ойида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Тахминларга кўра, Германия фуқароси Шарқий Африка давлатларидан бирида бўлганида касалликни юқтирган, дея хабар берди вазирлик.

Касалликка қарамай, Роберт Кох институти Германияда вирус тарқалиш хавфи юқори эмаслигини тахмин қилмоқда дейилади хабарда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech